Кириш Регистрация
25/03 15:35 Япония - Саудия Арабистони
25/03 16:00 Хитой - Австралия
25/03 16:00 Жанубий Корея - Иордания
25/03 18:45 Индонезия - Баҳрайн
25/03 18:45 Қирғизистон - Қатар
25/03 21:00 Эрон - Ўзбекистон
25/03 23:15 КХДР - БАА
25/03 23:15 Кувайт - Уммон
25/03 23:15 Фаластин - Ироқ

«Сариқ сувости кемаси» «Бернабеу»да «чўкмади»

Баҳо:
+ | -

Ўтган турда "Барселона"нинг қоқилишидан фойдаланиб, очколар орасидан фарқни 4 очкога етказган "Реал", бу сафар ўз майдонида "Вильярреал"ни мағлуб эта олмади. "Сариқ сувости кемаси" "Абу Даби Бернабеу" стадионида бир очко қўлга киритишнинг уддасидан чиқди.

Ўйиннинг 12-дақақасидаёқ "Вильярреал" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бурчак тўпидан кейин жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба Херар Моренони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарувчи узатмага айланди. Футболчининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Касильяс қайтарди. Қайтган тўпга Жованни дос Сантос 12 метрлардан зарба берди. Бу сафар Карвахаль бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида "Реал" ўз ўйинини топиб олиб, бир нечта вазиятлар яратди. Йўлланган зарбаларга аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим "Мадрид" учун омадли бошланди. Меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Бэйли дарвозабон майдончасида Роналдунинг белига осилиб, уни йиқитди. Белгиланган пенальтини Криштиану голга айлантирди ва ҳисобни очди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб, Роналдунинг ўзи бирга бир вазиятда гол ура олмаган бўлса, кейинги вазиятда Бэйл 15 метрдан аниқ зарба бера олмади. Ўйиннинг 62-дақиқасида меҳмонлар бош мураббийи майдонга Вьеттони туширди. Лусиано "Вильярреал" ўйинини кучайтирди ва гол ўзини кўп куттириб қўймади. Чап қанотдан "Реал" жарима майдончаси чизиғи устига пас берилди. Морено тўпни Вьеттога қолдирди ва ҳужумчи жамоадошига яна қайта пас бераётганида, тўп "Реал" ҳимоячисининг оёғига бироз тегди ва зарба бериш учун қулай ҳолатга келди. Морено ушбу имкониятни қўлдан чиқармади ва кучли зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди.

Анчелотти шогирдлари ўйиннинг қолган қисмида кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Роналду яна бирга-бир вазиятда посбонни доғда қолдира олмаган бўлса, Криштиану томонидан бош билан йўллаган зарбани Асенхо "тўққизлик"дан олиб чиқди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида дарвозабоннинг хатосидан сўнг бўш қолган дарвозани Хесе Родригес ишғол қила олмади. Ўйиннинг 87-дақиқасида ҳакам яна "Вильярреал" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин эди. Яна ўша Эрик Бэйли жарима майдончаси ичида Чичаритонинг ортидан итариб йиқитди, аммо бу сафар рефери пенальти белгилашга жазм этмади.

Ўз навбатида Лусиано Вьетто ҳам иккита қулай имкониятга эга бўлди. У Касильяс билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида кутилмаганда жарима майдончаси ичида йиқилиб тушган бўлса, кейинги вазиятда йўллаган зарбасини Касильяс қайтарди.

Мазкур дурангдан сўнг "Мадрид" ва "Барселона" очколари орасидаги фарқ энди 2 очкони ташкил қилмоқда. Чемпионлик курашдаги кескинлик янада кескинлашди. Каталонияликлар ҳафта ўртасида "Вильярреал"га қарши Испания кубогининг ярим финал жавоб ўйинини ўтказишса, "Реал"ни ҳафта сўнгида "Атлетик Бильбао" қарши сафар ўйини кутиб турибди.

Ла лига, 25-тур
Реал Мадрид – Вильярреал 1:1 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 52, пенальти Роналду, 1:1 – 64 Морено.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско (Ильярраменди, 78), Лукас Силва (Хесе, 72), Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 81), Роналду.
Вильярреал – Асенхо, Байи, Коста, Марио Гаспар, Дорадо, Серхио Маркос (Дос Сантос, 68), Пина (Тригерос, 61), Гомес, Кэмпбелл, Морено, дос Сантос (Вьетто, 62).
Огоҳлантиришлар: Гомес (37), Байи (51), Коста (70), Карвахаль (76), Асенхо (79), Тригерос (87), Пепе (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:48, 02.03.2015.
Ўқилди: 10698 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду тарихда ҳеч ким қилмаган ишни бажарди [5363]

45 ёшли Пирло жаримадан даҳшатли гол урди (видео) [3903]

"Реал" аёллар жамоаси кетма-кет 18 та мағлубиятдан кейин "Барселона"ни биринчи марта мағлуб этди. ВАРнинг йўқлиги ўйин жозибасига таъсир кўрсатди (фото) [3156]

"Барселона" Ямал борасида Месси билан рўй берган хатони такрорламоқчи эмас [2774]

"Реал" ёзда Зиданни мураббийликка қайтармоқчи [2556]

Миллатлар лигасида ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди. Эски танишлар яна тўқнаш келишди [2441]

Миллатлар лигаси. Португалия қўшимча бўлимларда Данияни енгди [2338]

Кейн Англияда ўзига янги клуб танлади - бу "Тоттенхэм" эмас [2281]

Миллатлар лигаси. Даҳшатли кечган Испания - Нидерландия ўйини тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди [2257]

Дмитрий Ан: «Эрондан ҳеч бўлмаганда бир очко олиб қайтсак — супер натижа бўлади» [2230]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz