"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити" клубининг шорт-варағига киритилди.
"Шаҳарликлар" 55 ёшли мутахассиснинг номзоди билан биргаликда Англия ёшлар терма жамоаси мураббийи Патрис Виейра ва "Бавария" устози Хосеп Гвардиоланинг номзодларини ҳам кўрмоқдалар, дея хабар беради The Telegraph.
Эслатиб ўтамиз, Анччелоттининг "Реал" билан шартномаси 2016 йилда якунига етади ва у шартномасини узайтирмаган.
Аввалроқ, "Манчестер Сити"нинг ҳозирги бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛ ёки ЕЧЛда ғолиб чиқмаса истеъфога чиқарилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.