Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Драган Скочич: «Локомотив» бизнинг тезкор ҳужумчиларимизни тўхтата оладими?»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ва «Фулад» (Эрон) жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 2-тур баҳси олдидан одатга кўра матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб унда меҳмонлар бош мураббийи Драган Скочич ва Леонард Месарич иштирок этишди.

— Чемпионлар лигасининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қайси жамоани гуруҳ фаворити сифатида эътироф эта оласиз?
Скочич: — Биринчи ўйиндан кейин гуруҳ босқичидан қайси жамоа чиқишини тахмин қилиш қийин. Жамоалар тенг ўйнашди. Гуруҳда яққол фаворит йўқ. Бир нечта тур ўйинларидан кейин аниқроқ фикр билдириш мумкин. “Локомотив” ўтган турдан “Ал-Ҳилол” билан ўйинда ютқазди, аммо ҳисоб ўйинга мос бўлмади. “Локомотив” ўйин бошида концентрацияни йўқотиб қўйди, кейинчалик эса ўйинни назорат қилди.

Леонард Месарич: — “Локомотив” стадиони ва майсасини кўрдик, жуда чиройли ва яхши стадион. Ўйлайманки, мураккаб, аммо қизиқарли ўйин бўлади. Жамоамизнинг  тайёргарлигини билганим учун эртага ғалаба қозонишига ишонаман.

— “Фулад” жамоаси кетма-кет 3та ўйинда дуранг ўйнади. Бунинг сабаби нимада?
— Бунгача 3 ой давомида биз мағлубиятини нималигини билмагандик. Сўнгги 3та ўйиндаги дуранг мен учун ҳеч нарсани англатмайди.

— “Локомотив” сафида тезкор ҳужумчилар бор. “Фулад” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола оладими?
— Рақибга қарама-қарши савол: “Локомотив” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола оладими? Бизда ҳам тезкор ҳужумчилар бор.

— “Фулад” шу пайтгача учинчи марта ОЧЛда иштирок этади ва шу пайтгача сафарда битта ўйинда ғалаба қозонган. Ўтган йили “Ал-Фатҳ”га қарши сафар ўйинида бир мартагина ғалаба қозонган. Эртага бўладиган сафар ўйинида ғалаба қозонишингизга ишонасизми?
— Тарихдаги воқеаларнинг мен учун аҳамияти йўқ. У пайтда бошқа мураббий, бошқа футболчилар бор эди. Тўрт йил олдин “Пахтакор” билан дуранг ўйнагандик, демак, эртага ҳам дуранг бўлади дегани эмас. Ҳаммасини ўйин кўрсатади.

— Ўтган ҳафтада Эроннинг икки жамоаси Ўзбекистондан мағлубият билан қайтди. Эрон матбуоти уларни таҳлил қилди.
— ОАВ ўйинларни таҳлил қилиши нормал ҳолат. Биз эса биринчи турда Эрон жамоалари ўйинини таҳлил қилмадик. Ҳозирча бизга бунинг аҳамияти йўқ.

— “Локомотив”ни ўрганган бўлсангиз, жамоани қандай рақиб сифатида биласиз?
— Гуруҳдаги барча рақиблар мураккаб, осон рақиб йўқ. “Локомотив” ҳақида эса аниқ фикр билдира олмайман. Шуни айта оламанки, барча жамоалар финалгача етиб бориш салоҳиятига эга.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:29, 03.03.2015.
Ўқилди: 7562 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.