Кириш Регистрация

Драган Скочич: «Дуранг биз учун қониқарли натижа»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Фулад" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:1) сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Драган Скочич иштирок этди.

— Дуранг натижа биз учун яхши натижа. Ўйиннинг боши биз учун асабий ўтди. Кўп хатолар қилдик. Кейинчалик ўйинни ўнглаб, якунда қониқарли натижа қайд этдик. Тезкор ҳужумга эга "Локомотив" бизга кўп муаммо яратди.

— 10-рақамли ўйинчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?
— Ўйинчиларимнинг ўйинга бўлган муносабатидан қониқиш ҳосил қилмадим. Эътибор берган бўлсангиз, дарвозабонимиз ўйин бошидан сув ичишга тушди. Қайсидир ўйинчимиз ётиб олишни бошлади. Бу менга ёқмайди. Менга фаол ўйин ёқади. Шу сабабли кўп футболчиларимга кўп танбеҳ бердим. Ўйин борасида яхши ўйнамаган бўлсакда, натижа биз учун қониқарли.

— Жамоангиз гуруҳдан чиқа оладими?
— Ҳали аниқ фикр айтиш қийин. Ҳали олдиндан ўйинлар бор. Ўйлайманки, яхши натижалар қайд этсак, гуруҳдан чиқишга муваффақ бўламиз.

— Жамоа бугун майдон марказини рақибга бой берди деб ўйлайсизми?
— Ҳар бир чизиқда хатолар кўп юзага келди. Шу хатолар оқибатида биз марказни бой бердик. Бизда битта муаммо бор. Кўп ўйинчиларимиз ҳарбий хизматга чақирилган ва натижада захира ўриндиғимиз қисқа бўлиб қолди.

— Аввалги ўйинда қизил карточка туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборган Меҳди ўрни билинди.
— Албатта, унинг ўрни билинди. У биз учун муҳим ўйинчи. Марказда фойдаси кўпроқ теккан бўларди.

— Икки жамоа билан ўйнадингиз. Шундан келиб чиқиб, жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Ҳар бир ўйин ўзига хос тарзда ўтади. Таркибида техник жиҳатдан кучли футболчилари кўп жамоа гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:11, 04.03.2015.
Ўқилди: 3801 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик