Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-турига 14 апрелда қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

ОФК навбатдаги Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатган.

Унга кўра, қуръа жорий йилнинг 14 апрелида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.

Маросим Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Жамоалар саватчаларга ФИФА рейтинги бўйича жойлаштирилади.

Минтақадаги ФИФА рейтингида энг юқори баллга эга бўлган 34та терма жамоа автоматик тарзда 2-босқичга йўл олган. Эрон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистан, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Кувайт, Филиппин, Малдив ороллари, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Кирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш жамолари саралашни иккинчи турда бошлашади.

Бу жамоаларга шунингдек, 1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган терма жамоалар қўшилишади. Ҳиндистон – Непал, Яман – Покистон, Шарқий Тимор – Мўғилистон, Камбоджа – Макао, Хитой Тайпейи – Бруней ва Шри-Ланка – Бутан беллашувлари ғолиблари иккинчи босқичда курашни давом эттиришади. Ушбу жуфтлик ғолиблари 17 мартга қадар маълум бўлади.

2-Саралаш босқичида 40та терма жамоа ҳар бирида бештадан жамоани ичига олган 8та гуруҳга бўлинишади. Беллашувлар шу йилнинг 11 июнида бошланиб, 2016 йилнинг 29 мартига қадар давом этади.

Гуруҳ ғолиблари, шунингдек, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та иккинчи ўрин соҳиблари (жами 12 жамоа) 2019 йилги Осиё кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. Шу билан бирга, мазкур жамоалар Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичида курашни давом эттириш имконига эга бўлади.

Иккинчи саралаш босқичидаги қолган 24 жамоа эса Осиё кубоги 2019нинг 12та йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:55, 06.03.2015.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик