“Милан” бош мураббийи Филиппо Индзаги кўплаб ўйинчилар жароҳат олганлари қизил-қораларнинг охирги ўйинлардаги муваффақиятсизлигига баҳона бўлмаслигини хоҳлайди.
Яқинда италиялик матбуотда 41 ёшли мутахассиснинг истефога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Клуб раҳбарияти “Фиорентина” бош мураббийи Винченцо Монтелла ёки Дортмунд “Боруссия”си устози Юрген Клоппни ўринбосар сифатида кўрмоқда.
“Мен бу баҳона бўлишини хоҳламайман. Бизнинг заҳира ўриндиғимизда ўйинчилар кўп, жароҳатлар эса мавсумда бўлиб турадиган ишларнинг бир қисми. Энди бизда Де Йонг ва Монтоливо сафдан чиқишди, Италия Кубогида “Лацио”га қарши ўйинда эса бирданига еттита футболчимиз жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмади”, – деб “СЭ” Football Italia нашрига таяниб Индзаги сўзларидан келтиради.