Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Самвел Бабаян: «Пахтакор» футболчилари жамоа учун «ўлиги»ни ташлаб ўйнашади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон суперкубоги олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян ва футболчи Владимир Козак иштирок этишди.

— Мавсумда биз курашадиган 4та соврин бор. Суперкубок, чемпионлик, Ўзбекистон кубоги ва Осиё чемпионлар лигаси. Биз мусобақаларни бир-биридан ажратиб ўтирмаймиз. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди. Эртага мухлислар учун байрам бўлади. Умид қиламан, стадионга кўплаб футболчилар келишади.

— Жамоа ОЧЛнинг 2та қийин ўйинидан кейин эртанги ўйинга қанчалик тайёр?
— Тикланиш учун етарли вақтга эга бўлдик. Аввалги ўйинларда яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. "Насаф" билан биргаликда чартер рейс ташкил қилдик. Бу ҳам футболчиларнинг ортиқча чарчоқ олишини олдини олди.

— Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши мураббийи совринини қўлга киритганингиз сизга эртанги ўйинда ва мавсум давомида қўшимча босим юклайдими?
— Менинг камтарона меҳнатимни баҳолаб, соврин бергани учун раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Бу фақат менинг эмас, устозларимнинг ҳам меҳнати самарасидир. "Пахтакор"да ишлаётганимдан фахрланаман. Бу менинг индивидуал совриним. Бу менга катта масъулият ва рағбат беради.

— Владимиз, ҳозир соғлиғингиз қандай? Эртанги ўйинга тайёрмисиз?
В.Козак: — Жароҳатдан кейин даволандим, ҳозир у мени безовта қилмаяпти. Ўйинларга тайёрман.

— "Локомотив" қай даражада ўрганилди?
— Биз яхши рақибга қарши ўйнаймиз. Уларнинг сафига қўшилган 8 нафар футболчилар — яхши футболчилар. Уларнинг ОЧЛдаги 2та ва Анталиядаги ўйинларини ўрганиб чиқдик. Жамоа ўз фалсафасини ўзгартирмаган. Уларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Шунга яраша режа тузиб чиқдик. Бу ўйинга нисбатан характер жанги деб ном берсак бўлади. Айнан шу битта ўйинда кучли бўлган жамоа совринни қўлга киритади. Эртага максимал куч билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— "Аш-Шабоб" билан ўйинда ҳимояда юз берган довдирашлар эртага рўй бермайдими?
— "Аш-Шабоб" билан ўйинда довдирашлар бўлмади, баъзи ўйинчиларнинг индивидуал хатоси эвазига гол ўтказиб юбордик. Алам қиладигани, тажрибали ва терма жамоага номзод футболчи хатога йўл қўйишди. Мавсум бошланиши эканини ҳисобга олсак, хато бўлиши табиий ҳол.

— Эртага жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайдими ёки рақибга ўз ўйинини ўтказишга уринадими?

— Сирни очиб бериш ниятим йўқ. Эртанги ўйинга режамиз бор. Бир сутка вақт қолди, барчасини эртага кўрсатиб берамиз.


— Ўзбек жамоаларида битта муаммо бор. Жамоаларимиз ютқазаётганида камдан-кам ҳолатда вазиятни ўнглаб, ютиб кетишади. "Пахтакор"да ирода ва характер шаклланганини кўряпмиз. Масалан, ўтган йилги "Бунёдкор"га қарши ўйин, ОЧЛнинг сўнгги 2та ўйида гўёки "Пахтакор"нинг ютқазиши аниқдек кўринди, аммо жамоа вазиятда чиқиб кетди. Бунинг сири нимада?
— Айтиб ўтганимдек, футболда вазият тез ўзгаради. Жамоа вазиятга тез мослашиб олиши муҳим аҳамиятга эга. Вазиятга мослашишда, қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун машғулотларда ишлаймиз. Таркибимизда ёш футболчилар бор. Улар ҳозир тажрибали профессионалларга айланишмоқда. Улар шунчаки мукофотлар учун эмас, клубга садоқат учун максимум куч билан ўйнашга ҳаракат қилишади. Бу жуда муҳим. Формадаги логотип улар учун муҳим нарса. Йигитлар жамоа учун "ўлиги"ни ташлашяпти.

— Эртанги ўйинда ОЧЛда иштирок этмаган футболчилар ҳам ўйнаши мумкинми? Масалан, Сергеев Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларига номзод эканини инобатга олсак, унинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи борми?
— Эртага ўйин амалиётини беришни режалаштиряпман. Буни очиқ ойдин айтишим мумкин. Сергеев борасида эса шуни айтаманки, у универсал йигит. Замонавий ҳужумчи. Уни қайта тарбиялаш осон бўлмади. Хатолари кўп эди. У Осиёнинг энг яхши ҳужумчисига айланади. Мен унга ишонаман. Вазият тақозо қилса, у ҳар қандай амплуада ўйнай олади. Кўз тегиб қолишидан қўрқаман. Унга эътибор юқори бўлишига қарамай, тарбияли йигит. Уни 8-9 ёшидан тарбия қилиб келаман. Унда ҳам клубга бўлган садоқат кулчи.

— Владимир, "Пахтакор" логотипи сиз учун нимани англатади?
— Мен болалигимда "Пахтакор" академиясида ўқишни орзу қилганман. Академияга қабул қилинганимдан кейин эса ўринбосарлар таркиб, асосий таркибга киришни орзу қилиб яшадик. Жамоанинг барча босқичларини босиб ўтганман. "Пахтакор" — менинг уйим. Ўзимни Ўзбекистоннинг бошқа клубларида тасаввур қила олмайман.

— Эртанги ўйинда қўшимча бўлимлар ва пенальтилар серияси бўлишини инобатга олган ҳолда учрашувга тайёргарлик кўриляптими?
— Кўпчилик пенальтилар сериясини "лотерея" деб атайди. Аслида пенальтилар серияси — бу ҳам техник, тактик, руҳий иш. Футболда энг охирига қадар футболчиларга тушадиган руҳий ва жисмоний босимни кўтара олиш муҳим аҳамиятга эга. Пенальтилар сериясига махсус тайёргарлик кўрмаяпмиз. Аммо футболчилар буни ҳис қилиб туришибди.

— Сўнгги 2та ўйинда Ораховац бироз кучсизроқ кўриняпти. Искандеров ўйинида ҳам пасайиш юз бераётгандек.
— Имкониятимиздан келиб чиқиб жамоани кучайтиришга ҳаракат қилдик. Агар Ивановични қўлга киритиш имконияти бўлмаганида, жон дердим. Аммо бунга имкониятимиз йўқ. Ораховацнинг яхши томонлари бор. У машғулотларда ўз камчиликлари устида ишламоқда. Камол Тожиев жароҳат олгани боис, Ораховацни кучли ўйинларга дарҳол қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Тарбияланувчиларимиз орасида эса ҳеч бўлмаса Ораховец савиясидаги футболчи йўқ. Бўлмаса Аднан билан шартнома тузмасдик.

Жамшид "Шабоб" билан ўйин олдидан шамоллаб қолганди. У функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасди. Шунга қарамай, у майдонга тушди ва жамоага яхши ёрдам берди. Иккинчи бўлимда барча ҳужумлар у орқали ташкил этилди. Унинг Осиё кубогида қатнашиб қайтгани ҳам Жамшиднинг ҳолатига таъсир кўрсатмоқда. Унинг қитъа чемпонатида олган тажрибаси бизга кейинчалик ёрдам беради.

— Акбар Исматуллаев нима учун Ўзбекистоннинг энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланиб кета олмаяпти?
— Акбар ҳам Академия тарбияланувчиси ҳисобланади. Айрим вазиятлар борки, унинг жуда зўр футболчи бўлиб кетишига халал беряпти. Буни ўзимиз биламиз. Бу борада ишлаяпмиз. Биласизми, айрим футболчиларда ўзи истаган нарса тезда амалга ошади, баъзиларга вақт керак. Бу футболчи устида ишлаяпмиз. Ҳақиқатан ҳам унда яхши салоҳият бор.

— "Пахтакор"нинг бир неча футболчилари Олимпия терма жамоасининг Вьетнам билан сафардаги ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Ушбу футболчилар эртага "Пахтакор"га ёрдам берадими?
— Суперкубок ўйинидан кейин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан билан бу масалани муҳокама қиламиз. Тушунаман, олимпиячилармииз олдига Рио-2016га чиқиш вазифаси қўйилди. Лекин бир нарсани инобатга олиш керак, футболчилар учун энг яхши тайёргарлик - бу клубдаги расмий ўйинлар. Ҳар ойда у томондан бу томонга учиб юришдан фойда йўқ. Ёзда давралар оралиғида, ФИФА кунларида МТЖ билан бирга олимпия терма жамоа ҳам ўртоқлик ўйинларини ўтказиш мумкин. Мана шундай ҳеч кимга зарари тегмайдиган чоралар топса бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:58, 07.03.2015.
Ўқилди: 9826 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.