Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Сильвен Вильтор суратга олиш гуруҳи билан вертолетда Аргентинага учиши керак эди, аммо рейсга кеч қолди.
Натижада Аргентина шимолидаикки вертолет тўқнашувидан сўнг 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида яхтмен аёл Флоранс Арто, сузувчи аёл Камий Мюффат ва боксчи Алексис Вастин бор. Спортчилар телекўрсатув суратга олиш жараёнида иштирок этаётган эдилар.
Мюффат 2012 йилда Лондон Олимпиадасида учта медални қўлга киритган эди, Вастин эса 2008 йилда Пекинда бронза медали соҳиби бўлган эди.
Сильвен Вильтор 2006 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, "Арсенал" ва "Лион" клубларида ўйнаган.