"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа "ПСЖ" форварди Златан Ибрагимовичга муносиб қаршилик кўрсатмоқчи.
“Йўқ, мен ундан қўрқмайман. Уч ҳафта муқаддам Златанга қарши ўйнаш имкони туғилган ва ўшанда ҳаммаси яхши кечганди. Чоршанба оқшомида ҳам яна уни тўхтатиб қолишга умид қиламан.
Биламан, у буюк ҳужумчи ва унга қаршилик кўрсатиш осон кечмайди. Аммо кейинги босқичга чиқишимиз учун ҳам шу ишни амалга оширишимиз керак.
Тартибли ва ишончли ҳимояланиш жуда муҳим. Аммо 0:0 ҳисобини ушлаб қолишга уринмаслик керак. Чунки рақиб ҳам анойилардан эмас. Майдонда тўлиқ куч билан ўйнаш ва ғалаба қозониш учун тўп киритишга интилиш лозим”, - дея euro-football.ru Куртуанинг RMC нашрига берган интервьюсини келтиради.