"Реал" президенти Флорентино Перес бугун матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг бир нечта саволларига жавоб бериб ўтди.
"Реал" Сегундага тушиб кетдими?
"Ўзимизни худди Сегундага тушиб кетгандек ҳис қиляпмиз. Биз яхши ўйин намойиш қилаётгандик. Кейин эса ярим ҳимоячилар жароҳат олишди. Ҳозирда чемпионатда 2-ўринни эгаллаб турибмиз, Чемпионлар лигасида чорак финалга чиқдик. Ишлашда давом этамиз".
Роналду ҳақида
"Баъзи инсонлар бизни яхши кўришмайди, лекин биз бунга аҳамият бермаймиз. Криштиану Роналду яқиндагина учинчи марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди. "Реал"нинг барча футболчиларида пасайиш юзага келди. Улар формани тиклаш устида иш олиб боришмоқда. Роналдунинг орзуси — яна битта "Олтин тўп"ни қўлга киритиш. Ҳозирда "Реал" футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳар доимгидан ҳам яхшироқ. Чемпионлар лигасини 11-марта қўлга киритганимиздан кейин Роналду матбуот билан суҳбатлашишни бошлайди. Тўғрисини айтсам, у бундай ваъдани бердими ёки йўқми, билмайман. Чунки, мен ҳали у билан гаплашмадим".
Бэйл ҳақида
"У билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Гарет билан шартнома имзолаган пайтимизда унинг тайёргарлиги яхши эмасди. Унинг чов қисмидаги мускулда муаммо борлиги билардик. Бундай ҳолатда махсус тайёргарлик талаб этилади. Бу оғир жараён, бу ўйнашга халал беради. Шунга қарамай, Бэйл ўтган мавсумда Испания кубоги ва Чемпионлар лигаси финалида қилган меҳнатларини унутганим йўқ".
Икер Касильяс ҳақида
"Мухлислар ва клуб аъзолари ўйинчиларни қўллаб-қувватлашини истардим. Шундоқ ҳам жуда кўпчилик "Реал"нинг ишлари ёмон бўлишини истайди. Бизнинг дарвозабон — клуб тимсоли. У хато қилган пайтда меҳрга ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади. Биз ўзимизга нисбатан талабчанмиз, лекин тан олиш керак, ҳозир энг яхши формада эмасмиз".
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Анчелотти истеъфога чиқмайди
"Анчелотти билан шартномани узайтириш борасида кўп гапирилди. Аммо ҳозир кўпроқ шуғулланиб, Ла лига ва Чемпионлар лигасида ўйлаш керак. Яқин ҳафтада нима содир бўлмасин, Карло Анчелотти "Реал" бош мураббийи бўлиб қолади. Фақат у бир мавсумда 4та совринни қўлга киритди. Модрич ва Хамес Родригеснинг жароҳати бизни қийнаб қўйди.
Анчелотти катта тажрибага эга. Жамоат томонидан ёмон муҳит яратилган бўлса-да, мураббий ўз иши билан банд. Сафимизда энг кучли футболчилар йиғилган. Ушбу футболчилар муҳим совринларни қўлга киритишди. Бу кунларни мухлислар узоқ вақт кутишганди. Танқидга қарамай, биз яхлит жамоа сифатида қолишимиз керак. Мен мухлислардан футболчилар ва мураббийни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Бу нарса уларга ҳозир жуда ҳам керак. Раҳбарият эса мураббий ва футболчилар билан фахрланади".