Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Британия ОАВ унга тухмат қилишда давом этаётганини айтди.
"Менга нисбатан Британия матбуотида кампания бошланган дея олмайман, аммо улар менга тухмат қилишда давом этмоқдалар. Улар мен ҳақимда салбий фикр уйғонишига қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. "Манчестер Сити" га қарши ўйин пайтидаги суратларни қўйиб менга тухмат қилишди. Суратда акс эттирилган эпизод туҳмат эканини билишгач, бу суратлар ўз ўзидан йўқолди. Мен уларга барчасидан чарчаганимни ва мени тинч қўйишларини айтган бўлсам ҳам, улар менга қарши тухмат қилишдан чарчамаяптилар", - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки учрашувидан сўнг, Британия ОАВ Суарес "Сити" ҳимоячиси Мартин Демичелисни тишлаб олганлиги тасвирланган суратларни чоп этишди. Аммо, бу эпизод кейинчалик исботланмаган эди.