"Реал" Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Шальке"га ютқазиб қўйганидан кейин Мадрид жамоаси кескин танқидлар остида қолиб кетди.
Жумладан, "Marca" газетаси навбатдаги нашрнинг нақ 14 саҳифасини "Реал"ни танқид қилишга бағишлаган. Жумладан, нашр Гарет Бэйл учун алоҳида эътибор қаратган.
Уэльслик футболчи ялқов ва худбин футболчи сифатида таърифланган ва жамоага номуносиб экани таъкидланган. Бэйл 20 ой давомида Мадрид клуби учун кутта куч билан ўйнамаётгани, ҳимоявий ўйинда иштирок этмаётгани, майдонда пассив ҳаракат қилаётгани қайд этилган.
Шунингдек, нашрнинг веб-сайти орқали қўшимча мақола эълон қилиниб, муаллиф Бэйл ҳозирда ўз фаолияти давомида энг ёмон формада эканини исботлашга ҳаракат қилган. Шунингдек, номи ошкор бўлишини истамаган "Реал" клуби футболчиларидан бири муаллифга: "У ҳимояда иштирок этмайди, сабаби буни хоҳламайди", - дея гапирган.
BBC эса Бэйлнинг шарафини ҳимоя қилган. Журналистнинг фикрича, Гарет "Marca" нашри томонидан "Флорентино Пересга қарши ўтказилган акциянинг қурбонига айланган. "Реал" 2015 йилда 15та ўйин ўтказиб, фақат 8тасида ғалаба қозонди. Жамоа президенти Перес провокация уюштиргани учун ОАВни айблаб чиққанди. Бэйл Переснинг ёқимтой футболчиси бўлгани учун "Marca"нинг биринчи рақамли нишонига айланганди.
ВВС журналисти мақоласининг давомида 2013 йил Жозе Моуриньонинг "Реал"дан кетгани учун масъулиятни "Marca"га юклади. Моуриньо бир неча йил давомида "Marca"нинг танқиди остида бўлиб келган. Эдни эса бундай ҳолатга Бэйл тушмоқда.