Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 23:00

Реал Мадрид

Роналду (26)
1
:
2

Атлетико

Тиагу Мендеш (10)
Арда Турон (76)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 23:00

Реал Мадрид

Роналду (26)
1
:
2

Атлетико

Тиагу Мендеш (10)
Арда Турон (76)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Реал" 3 очко билан жадвалнинг қуйироқ қисмига жойлашадиган бўлди. "Атлетико" эса ўз очколарини 7тага етказди ва "Барса"ни қувишда давом этади
'
"Реал" кетма-кет икки марта "Атлетико"га ютқазмоқда, "Мадрид" кетма-кет иккинчи марта Ла лигада мағлубият аламини тортмоқда...
90+3'
Ўйин тугади. "Реал" - "Атлетико" - 1:2!
90+2'
Чичарито яхши пас билан Роналдуни бирга-бир вазиятга чиқараётганди, ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўши берилди
90'
Вууууҳ, Гризманн барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Олис масофадан етказилган тўпни эгаллаб олган Антуан Пепедан қочиб кетиб, Касильяс билан юзма-юз ҳолатда дарвозага аниқ зарба бера олмади!
90'
Кроос томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Мойя эгаллаб олди
90'
Марио Суарес ҳам майдонни "сариқ"сиз тарк этмайдиган бўлди...
87'
Рамос жарима зарбаси ишлади. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Мойя эгаллаб олди
86'
Сариқ карточкалар роса кўпайиб кетди. Хуанфранга навбатдаги сариқ карточка. Роналду ортидан тепгани учун
85'
Коке тўпни ноқулай тарзда жарима майдончасига узатди. У ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
85'
Модрич сариқ карточка олди. У Марио Суаресни чалди
83'
Жамоанинг ўйини қовушмаганидан кейин Роналдунинг ўзи олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегбҳиб қайтди
81'
Роналду ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига кириб борган Чичарито томон узатди. У тўпга бироз ета олмади ва посбон тўпни эгаллади
79'
Вууууҳ, Иско! Жарима майдончаси ичидан зарба берди. Ҳимоячи деярли дарвоза олдида тўпни боши билан қайтарди.
77'
"Атлетико"да футболчи алмашди. Манжукич майдонни тарк этди. Марио Суарес майдонга тушди
76'
Арда Турон учинчисида "Реал"ни жазолади. Ўнг қанотда тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди ва Турон аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди!
76'
ГООООООООЛ, 1:2!
75'
Турон яна мезбонларни кечирмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Арда бош билан зарба берди. Тўп Пепенинг бошига тегиб, майдонни тарк этди
74'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иско 20 метрлардан зарба берди. Зарба қовушмади
73'
Вуууууҳ, Арда Турон! У чап қанотда очилди ва тўпни эгаллаб, бир ҳимоячидан қочди ва 15 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини деярли силаб ўтиб кетди...
72'
"Реал"да ўзгариш. Ўйини қовушмаган Бэйл ўрнига Иско туширилди
72'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Роналду бош билан зарба берди. Анча ноаниқ чиқди зарба.
70'
Майдон эгаларининг ўйини унчалик кескин чиқмаётганига Бэйлнинг суст ўйини ҳам сабабчи бир томондан
69'
"Реал" иккинчи бўлимда ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олганича йўқ
67'
Чичарито дебют ўйинида "сариқ" олди. Майдон марказида Сикейрани ортида чалгани учун
66'
Ўнг қанотдан тўп яна юмшоқ тарзда етказилди. Родригеснинг зарбаси ҳам юмшоқ чиқди. Мойя муаммога дуч келмади
64'
"Атлетико"да ҳам ўзгариш бўлди. Рауль Хименес майдонни тарк этди, Антуан Гризманн туширилди
64'
Бензема майдонни тарк этди. Чичарито тушди
63'
Арбелоа огоҳлантириш олди
63'
Чичарито майдонга тушадиган бўлди. Узр сўраймиз, биз таркибни олган манбада Эрнандес йўқ эди. У бугун дебютини нишонлайди
61'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Годин бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди
60'
"Атлетико"да ўзгариш: Габи ўрнига Арда Турон туширилди
60'
Хамеснинг ўнг қанотдан етказган юмшоқ узатмасига Бэйл бош билан зарба берди. Тўпни Мойя эгаллаб олди
59'
"Атлетико" хавфли ҳужум ташкил қилди. Манжукичнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
57'
"Матрасчилар" яхши ҳимояланишмоқда. Анчелотти жамоаси тўпни назорат қилгани билан босим уюштира олмаяпти
54'
Габи огоҳлантириш олди. Майдон марказида Хамесни чалиб йиқитиб, мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми олдини олди
51'
Пепе олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ бўлди бу зарба
49'
Меҳмонлар чап қанотда, дарвозагача 30 метрлардан жарима тўпини ўйинга киритишди. Касильяс тўпни эгаллаб олди
47'
Родригес 25 метрлардан кучли ва анча ноаниқ зарба берди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Ҳозирча ҳисоб - 1:1
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус
44'
Коке рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб, чап оёқда зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади
40'
Вууууҳ, Мойя ўз жамоасини қутқармоқда! Роналду ўнг қанотдан кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бензема яқин масофадан бош билан кучли зарба берди! Мигель Мойя реакция намойиш қилиб, зарбани қайтарди!
38'
Катта устунлик "қаймоқранглилар" томонида. Бензема жарима майдончасининг чап томонида бир футболчидан ўтиб, ерлатиб зарба берди. Ноаниқ
34'
Эҳҳҳҳҳҳ, Бензема! Криштиану бу сафар чап қанотда тўпни эгаллаб, Каримни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчига ҳеч ким халал бермаётганди, унга техникаси панд бериб қўйди. У тўпни ўзига бўйсундиришда қаттиқ тепиб юборди ва посбон тўпни эгаллаб олди
33'
Роналду бугун асосан ўнг қанотда ўйнамоқда. Ҳозир у мазкур қанотдан бир футболчини алдаб, бироз марказ томон сурилди ва зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди
31'
Коэнтрау чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мойя тўпни эгаллаб олди
30'
Тўп назорати мезбонлар томонида
26'
Дарвозабон ўзидан чап томонга, тўп эса қарама-қарши бурчакка кириб кетди
26'
ГОООООЛ! Роналду, 1:1!
25'
Роналдуни чалгани учун Сикейра огоҳлантириш олди
25'
Пенальти! Роналду ишлади!
23'
Бэйл жарима зарбасини жуда хавфли тепди. Мойя бир амаллаб тўпга қўлини чўзди. Бензема тўпни эгаллаб олиб, ҳужумнинг иккинчи тўлқинига асос солди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга посбон эга чиқди
22'
Диего Годин Роналдуни чалгани учун огоҳлантириш олди. Жарима майдончасига яқин жойдан жарима зарбаси тепилади
21'
Бэйл ўнг қанотдан узатмани амалга оширди. Бензема ва Роналдуга нисбатан Миранда ишончлироқ ўйнади ва тўпни қайтарди
20'
Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан зарба берди. Кучсиз чиққан зарбани Мойя эгаллаб олди
19'
Бензема жарима майдончаси ташқарисидантўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига айлантиришга ҳаракат қилди. Бироз ноаниқ
19'
Роналду сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани сабабли бўлиши керак
18'
Яна Коке тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Оқлар хавфни бартараф этишди
18'
Хуанфран бурчак тўпи ишлади
16'
Хамес жарима майдончаси чизиғи устида тўп учун курашда меҳмон ҳимоячисидан устун келди. Бироқ тўпни дарвозабон Мигель Мойя эгаллаб олди
15'
"Реал" секин уйғонмоқда. Роналду ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. Хамес Родригеснинг зарбаси эса ерга тегиб, кейин дарвоза устидан ўтиб кетди
14'
Роналду жарима майдончасининг ўнг бурчагида зарба йўллади. Кучли, аммо ноаниқ.
13'
"Реал" нуқтаи назаридан ўйин ғалати бошланди. Анчелотти шогирдлари ўйиннинг бошидан рақиб дарвозаси томон умуман босим уюштиришмади. Буни ҳис қилган "Атлетико" олдинга ўтди, бурчак тўпи ишлади ва гол урди.
10'
Коке бурчак тўпини яқин устун ёнига узатди ва Тиагу қийинчиликсиз бош билан дарвозани ишғол қилди!
10'
ГОООООООООЛ, Тиагу Мендеш, 0:1!!!
10'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритади.
8'
Тўпни жарима майдончасига дастлаб меҳмонлар олиб киришди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди, такрорий узатма Касильясга насиб этди
5'
Майдонда жимжитлик. Ҳар иккала жамоа бир-биринчи жуда яхши билади. Пайт пойлашмоқда ҳозирча
2'
"Реал" 2 дақиқадан бери майдон марказида ушлаб турибди. Жамоа шошмоқчи эмас
1'
Ўйинни "Реал" бошлаб берди!
'
Бир дақиқалик сукут сақланди...
'
Жамоалар аллаыачон майдонда. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Хавьер Эрнандес ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Демак, Чичаритонинг Мадриддаги дебюти кейинроққа қолади
'
Мадрид дербиси! Испания чемпионатида "эл-классико"дан кейин савия бўйича иккинчи ўринга чиқиб бормоқда.
'
Хайрли оқшом, қадрли испан футболи мухлислари!
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 23:00

Реал Мадрид

Роналду (26)
1
:
2

Атлетико

Тиагу Мендеш (10)
Арда Турон (76)

Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 23:00

Реал Мадрид

Роналду (26)
1
:
2

Атлетико

Тиагу Мендеш (10)
Арда Турон (76)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Рюдигер "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди. Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.

Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 15506 марта. Фикрлар сони: 12 та.

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Зинедин Зиданни ўзининг севимли футболчиси деб атади.

Киритилди: 03:48, 30.04.2024. Ўқилди: 10940 марта. Фикрлар сони: 1 та.

"Бавария"га қарши баҳсда "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.

Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10414 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Роналду Сомани қувишда давом этади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди. 

Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9621 марта. Фикрлар сони: 2 та.

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

U23 Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Япония - Ироқ учрашуви бўлиб ўтди.

Киритилди: 01:14, 30.04.2024. Ўқилди: 8659 марта. Фикрлар сони: 0 та.

UFC Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / ММА
Рукн: Янгиликлар

UFC промоушени ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди.

Киритилди: 12:05, 03.05.2024. Ўқилди: 8619 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Хави "Барселона"да кўришни истайдиган футболчининг номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 8115 марта. Фикрлар сони: 5 та.

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси: "Салоҳ - мен кўрган энг худбин футболчи"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Грем Сунесс мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни танқид қилди.

 

Киритилди: 14:07, 03.05.2024. Ўқилди: 7895 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳаммаси икки ойдан кейин Килиан Мбаппенинг "Реал" футболчисига айланиши томон кетмоқда. 

Киритилди: 17:46, 30.04.2024. Ўқилди: 7732 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди»

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Интервьюлар

Индонезия U-23 терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ-Йонг Осиё кубоги ярим финали босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистонга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Киритилди: 06:03, 30.04.2024. Ўқилди: 7186 марта. Фикрлар сони: 5 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33266 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18648 марта. Фикрлар сони: 29 та.

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16328 марта. Фикрлар сони: 3 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14587 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14582 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг қачон Испанияга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди. 

Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 6510 марта. Фикрлар сони: 15 та.

Клопп "Ливерпул"дан кетиш сабабини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар бош мураббийлигидан кетиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

 

Киритилди: 14:43, 05.05.2024. Ўқилди: 5681 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола ўзи мухлислик қиладиган клуб номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.

 

Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" футболчиси Мадридга ўтишга яқин турибди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга яқин турибди.

Киритилди: 14:18, 05.05.2024. Ўқилди: 3049 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барса" қайта қуришни режалаштирмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" омадсиз мавсумдан кейин таркибни қайта қуришни режалаштирмоқда.

 

Киритилди: 15:39, 05.05.2024. Ўқилди: 2653 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2320 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3966 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.