Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Қойил, рўзадорларга имконият!

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

3та ўйинда уч нафар дарвозабон бир вақтда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди. Жароҳатми? Йўқ, шунчаки, рўзадорларга оғиз очиб олиш имкониятини яратиш учун ўйлаб топилган қойилмақом акция! Тасанно!

Бельгия чемпионатидан ўрин олган ўйинларда рўзадор футболчиларнинг оғиз очиб, енгил тамадди қилиб олишларига имкон йўқ. Чунки Рамазон ойида бунинг учун кичик танаффус эълон қилиш кўзда тутилмаган. Диққатга сазовор томони, клубларнинг ўзи бу борада ташаббус кўрсатиб, рўза тутган футболчиларга имкон яратмоқда.  Жумладан, Юпилер-Лига 30-тури тақвими бўйича 17 март куни параллел равишда ўтказилган 3та ўйиннинг бир вақти, яъни 20-дақиқасида 3 нафар дарвозабон турли ҳолатда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди: 

«Гент» - «Шарлеруа» (5:0). Дарвозабон Эрве Коффи оғриқдан шикоят қилиб, майдонга ётиб олди. 

«Ауд-Хеверле Лёвен» - «Мехелен» (1:0). Дарвозабон Тобе Лейсен худди мушаклари тортиб қолгандек майдонга оҳиста «қулади».

«Вестерло» - «Генк» (1:1). Дарвозабон Мартен Вандевордт жарима майдони чизиғига яқинлашдию, бирдан ўтириб олди. 

Тушунарлики, бу рўзадор футболчиларни қўллаб-қувватлаш ҳаракати. Ҳар ҳолда, дарвозабонларнинг сохта жароҳати ортидан рўза тутганлар оғиз очиш учун маълум вақтга эга бўлишди. Бельгияда ҳакамлар ифторлик учун танаффус эълон қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шунинг учун бу миссияни дарвозабондар ўз зиммаларига олишмоқда. Яна бир марта қойил! Зеро, дарвозабон майдонда ётган вақт ҳакам хоҳласа-хоҳламаса, ўйинни тўхтатиб туришга мажбур...

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:33, 30.03.2024.
Ўқилди: 3720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.