Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2014-15 / 11-тур / 08.11.2014 23:59

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (9)
Серхио Рамос (40)
Тони Кроос (56)
Карим Бензема (59)
Криштиану Роналду (83)
5
:
1

Райо Вальекано

Альберто Буэно (44)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2014-15 / 11-тур / 08.11.2014 23:59

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (9)
Серхио Рамос (40)
Тони Кроос (56)
Карим Бензема (59)
Криштиану Роналду (83)
5
:
1

Райо Вальекано

Альберто Буэно (44)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+2'
Ўйин тугади. "Реал" навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритди ва пешқадамлик қилишда давом этади!
90+2'
Кини рақиб жарима майдончаси ичида Рамос оёғига хавфли ташланди ва огоҳлантириш олди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууууҳ! Роналдунинг узатмасидан кейин Медран дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва унинг зарбасини Альварес оёғи билан қайтариб қолди!
89'
Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ичида таванлар билан "девор" ўйнашмоқда...
87'
Йирик ҳисобда ютқазаётганига қарамай, "Вальекано" ўз ўйинини намойиш қилишга, тўпни назорат қилишга ва кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. "Мадрид" мудофаа қўрғони вакиллари яхши ўйнашмоқда
87'
Роналду Ла лигадаги ўзининг голлари сонини 18тага етказди
84'
"Реал"да иккита ўзгариш бўлди. Бензема ўрнига Альваро Медран, Бэйл ўрнига Хавьер Эрнандес туширилди
83'
"Реал" ижросида қарши ҳужумда киритилган гол! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини чалғитди ва дарвоза томон зарба берди. Альварес шундоққина қўлтиғининг тагидан тўпни ўтказиб юборди. Посбон учун аламли гол
83'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 5:1!
81'
Какута тўпни эгаллаб олди, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Манушуни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Рамос тўпни эгаллаб олди
81'
Какута жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
80'
Вуууууҳ! Қойил, Бэйл! Қойил Альварес! Гарет сакраб турган тўпга чап оёқда кучли зарба берди. Тўпга ташланган дарвозабоннинг қўлига теккан тўп, дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди
78'
Абдулайе Ба чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза томон аниқ зарба берди. Тўпни Навас эгаллади
77'
Меҳмонлар чап қанотдан қарши ҳужумга ўтишди. Футболчи тўпни ўнг қанотда очилаётган шеригига узатди. Рамос тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
74'
Вуууууҳ! Кейлор Навас тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Юқоридан узатилган тўпни Абдулайе Ба бош билан дарвозага йўллади. Тўп бўш қолган дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
73'
Какутанинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, юқорига кўтарилди ва дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди
73'
Баптистао ўрнига Манушу туширилди.
72'
Серхио Рамос жарима майдончаси остонасида рақибга нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 20 метр
69'
Бэйлнинг чиройли узатмасидан кейин Роналду деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабоннинг кўкрагига тегиб, майдонни тарк этди
69'
Меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Лика чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасга узатди. Навас тўпни эгаллаб олди
68'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Иско туширилди
66'
"Райо Вальекано" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, аммо кучсиз. Навас тўпни эгаллади
65'
Марсело чап қанотдан узатган тўпга Роналду бироз ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллади
63'
Бензема ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Модричга узатди. Луканинг зарбасини ҳимоячилар ғов бўлишди
62'
"Райо"да футболчи алмашди: Трасоррас ўрнига Хосабед тушди
59'
Пепе майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва олдинга юриб, Роналдуга узатди. Криштиану ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди ва Бензема бўш дарвозани ишғол қилди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, тўп узатилаётган пайтда Карим офсайдда экан...
59'
ГООООООЛ! Карим Бензема, 4:1!
56'
Кечиктирилган фол учун Титога огоҳлантириш берилди
56'
Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига киришда тўпни йўқотгандек бўлганди, бироқ бир амаллаб тўпни орқага узатди. Тони Кроос 25 метрлардан тўпни тўхтатмасдан, ерлатиб зарба берди ва дарвозанинг бурчагини ишғол қилди! Чиройли зарба!
56'
ГОООООЛ! Тони Кроос, 3:1!
55'
Вууууҳ!!! "Райо Вальекано" гол уриб ҳисобни тенглаштирганди, бироқ Буэно офсайдда деб топилиб, гол бекор қилинди!
54'
Роналду офсайдда қолди
53'
Вууууҳ, Модрич! Бэйл жарима майдончаси ўнг қанотида ичкарига кириб келган Начга узатганди. БИроқ тўп рекошет ҳолатида Модричга келиб тушди. Лука 14 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ
52'
Бурчак тўпи мезбонлар учун хавф туғдирмади
52'
"Вальекано" бурчак тўпи ишлади
51'
Пепенинг бошида лейкопластир билан ёпиштирилган бинт пайдо бўлди
47'
Бурчак тўпидан кейин тўп учун курашда "Райо" футболчиси Пепе билан тўқнашиб кетди. Португалиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди
47'
Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Чапдан етказилган тўпни Рамос жарима майдончасига ичида майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
"Мадрид" дербсининг иккинчи бўлими бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади
45+1'
"Реал" дарвозагача 21 метрлардан жарима тўпи ишлади. Бэйл жонли девор устидан ошириб тўпни йўллади. Тўп дарвоза тўсинидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди. Дарвозабон вазиятни назорат қилаётганди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Хамес Родригес тўпни Навасга узатмоқчи бўлди. Тўпни меҳмон ҳужумчилари эгаллаб олишди ва тўпни бир-бирларига узатиш оқибатида Альберто Буэно бўш дарвозани ишғол қилди!
44'
ГОООООЛ! Альберто Буэно, 2:1!
44'
Вууууҳ! Кейлор Навас! Тито томонидан яқин масофадан йўлланган зарбани посбон қайтарди!
40'
Бурчакдан узатилган тўпга бош билан ета олмади, унинг ортида турган Рамос оёқ билан дарвозани ишғол қилди!
40'
ГООООООООЛ! Серхио Рамос, 2:0!
40'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Бензема томон тўпни узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
38'
Бурчак тўпидан кейин Бензема бош билан зарба берди! Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди
38'
Хамес ижросида кучли зарба! Альварес чиройли сейв билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
36'
Тўп билан муомала қилиш бўйича кўрсаткич - 50/50%
36'
Марсело чап қанотдан узатмани амалга оширди. Альварес тўпни эгаллаб олди
35'
Бэйл чап қанотдан узатмани аниқ амалга ошира олмади
32'
Тўп учун курашда Бэйл ҳимоячи Титодан устун келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
31'
Вуууҳ! "Райо" тўпни назорат қилди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Баптистао бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
27'
Роналдунинг узатмасидан кейин Бэйл офсайдда қолди
26'
"Райо Вальекано"да ўзгариш бўлди: Эмилиано Инсуа жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Кини туширилди
23'
Уҳҳҳҳ, ҳакам учун мураккаб вазият юзага келди. Қарши ҳужум натижасида Бензема майдон марказидан Роналду бирга-бир вазиятга чиқарди. Муҳаммад Фатау Криштианунинг ортидан тўпга оёқ чўзди ва ҳужумчини йиқитди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди
22'
Бурчак тўпи "Реал"га хавф туғдирмади
22'
Титонинг 23 метрдан йўллагна зарбасини Навас эгаллай олмади! Унинг қўлидан чиқиб кетган тўп, майдонни тарк этди
21'
Вууууҳ, "Райо" футболчисининг 24 метрлардан зарбаси кучли ва аниқ бўлди! Навас тўпни эгаллай олмади, муштлари билан қайтарди!
18'
Вуууууҳ, Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, тўпни қабул қилди ва зарба берди! Тўп оёққа ўтирмади...
16'
Бурчак тўпидан кейин "Реал" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди, Рамос қалтис вазиятда тўпни қайтариб юборди
16'
Марсело тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар бурчак тўпи тепади
14'
Роналдунинг чап томондан чап оёқда берган зарбасини Альварес эгаллади
13'
Энди чап қанотдан етказилган тўпни Навас ушлаб олди
11'
"Вальекано" футболчиси чап қанотдан узатмани амалга оширди, Кейлор Навас тўпни осонгина эгаллаб олди
9'
"Райо Вальекано" ўзига ўзи гол олиб келди. Улар ҳимояда тўпни олдириб қўйишди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Кроосга тўпни узатди. Тони ўз навбатида дарвозабон майдончасига томон узатмани амалга оширди. Бэйл тўпга оёқ қўйди ва бўш дарвозани ишғол қилди
9'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0!
9'
Ҳозирча "Мадрид" катта босим ўтказаётгани йўқ, меҳмонларга ҳам ўйнаш имкониятини бермоқда
7'
Гаель Какута олисдан зарба йўллади. Дарвоза устунидан 2 метр наридан ўтиб кетди
5'
"Райо Вальекано" ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳужумчи тўпни тўхтата олмади
4'
"Реал" оқ, "Райо" қизил формада ўйнамоқда
3'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва зарба берди. Альварес тўпни ушлаб олди
2'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
1'
"Реал" разведка-мазведка қилиб ўтирмади, дарҳол ҳужумга ўтди. Бензема ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Роналду томон узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Криштиану яна бир марта мухлислар кўз олдида "Олтин бутса"ни қабул қилди ва у билан суратга тушди. Роналду 2013-2014 йилги мавсумда 31та гол урган
'
Криштиану Роналду яқинда қабул қилиб олган "Олтин бутса" майдон четидаги махсус мослама устига қўйиб қўйилган!
'
"Реал" ва "Райо Вальекано" жамоалари "Сантьяго Бернабеу" стадиони майсасисга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Ла-лига - 2014-15 / 11-тур / 08.11.2014 23:59

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (9)
Серхио Рамос (40)
Тони Кроос (56)
Карим Бензема (59)
Криштиану Роналду (83)
5
:
1

Райо Вальекано

Альберто Буэно (44)

Ла-лига - 2014-15 / 11-тур / 08.11.2014 23:59

Реал Мадрид

Гарет Бэйл (9)
Серхио Рамос (40)
Тони Кроос (56)
Карим Бензема (59)
Криштиану Роналду (83)
5
:
1

Райо Вальекано

Альберто Буэно (44)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Рюдигер "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди. Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.

Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 16735 марта. Фикрлар сони: 12 та.

"Бавария" ёки "Реал": Зидан ЕЧЛ финалига қайси жамоа чиқишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси финалига ким чиқади деган саволга жавоб берди

Киритилди: 08:14, 06.05.2024. Ўқилди: 13901 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Хави "Барселона"да кўришни истайдиган футболчининг номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 13385 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Мбаппе келиши учун "Реал"нинг бу футболчиси жамоани тарк этиши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".

Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 12302 марта. Фикрлар сони: 35 та.

Гвардиола ўзи мухлислик қиладиган клуб номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.

 

Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 12225 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Бавария"га қарши баҳсда "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.

Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10821 марта. Фикрлар сони: 5 та.

"Реал" – "Бавария" баҳси ғолиби тахмин қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:05, 06.05.2024. Ўқилди: 10329 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Сомани қувишда давом этади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди. 

Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9893 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг қачон Испанияга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди. 

Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 9140 марта. Фикрлар сони: 15 та.

UFC Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / ММА
Рукн: Янгиликлар

UFC промоушени ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди.

Киритилди: 12:05, 03.05.2024. Ўқилди: 8854 марта. Фикрлар сони: 11 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33368 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18701 марта. Фикрлар сони: 29 та.

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16378 марта. Фикрлар сони: 3 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14626 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14611 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Мбаппе чидаб тура олмади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 05:10, 08.05.2024. Ўқилди: 4669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Анчелотти "Бавария" билан ўйинда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария”га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди. 

Киритилди: 18:59, 07.05.2024. Ўқилди: 4048 марта. Фикрлар сони: 8 та.

"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоа бош мураббийини ҳақорат қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" вингери Антони жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хагни ҳақорат қилди.

Киритилди: 14:13, 07.05.2024. Ўқилди: 3246 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Аббосбек Файзуллаев Олимпиадага борадими?

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:12, 07.05.2024. Ўқилди: 3241 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатининг қуръа саватчалари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Футзал бўйича ЖЧ
Рукн: Янгиликлар

Мамлакатимиз мезбонлик қиладиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими олдидан ФИФА рейтинги эълон қилнди.

Киритилди: 11:41, 07.05.2024. Ўқилди: 3208 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7149 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.