Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 17:45

Сток Сити

Райан Шоукросс (2)
1
:
1

Ман. Юнайтед

Радамель Фалькао (26)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 17:45

Сток Сити

Райан Шоукросс (2)
1
:
1

Ман. Юнайтед

Радамель Фалькао (26)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1. Манчестерликлар яна очко йўқотишди. АПЛнинг 20-туридан бугун ташкил қилинадиган яна 2та онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
90+3'
"Сток" хавфни бартараф этди. Ҳакамнинг финал хуштаги янгради.
90+2'
Янузайнинг чап қанотдан узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи. "МЮ" учун сўнгги имконият
90+2'
Мезбонлар ҳимоядан яхши чиқиб кетиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Диуф майдон марказида тўпни эгаллади, бироз пауза қилди ва ўнг томондан олдинга ўтган Ассайдига узатди. Уссама жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Де Хеа зарбани эгаллади
90+1'
Бурчакдан етказилган узатмага меҳмонлар зарба бера олишмади
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
"МЮ" яхши ҳужум ташкил қилди. Янузай чап қанотдан ҳаволатиб берган узатмани Руни бош билан ўнгроқда очилган Рафаэлга узатди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
88'
Иккинчи бўлимда мутлақо тенгма-тенг ўйин кечмоқда
86'
Кэррик майдон марказидан тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Матага узатди. Хуан тўпни тўхтата олмади
81'
Уилан томонидан амалга оширилган жарима тўпини Эванс майдон маркази томон қайтарди
81'
"Сток"да ўзгариш: Арнаутович ўрнига Уссама Ассайди туширилди
80'
Маме Диуф рақиб жарима майдончаси яқинида тўп учун кураш олиб борди ва "МЮ" ҳимоячисини қоида бузишга мажбур қилди. Хавфли жарима тўпи бўлиши мумкин
79'
Янузай чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ван Перси тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
77'
Учинчи бурчак тўпидан кейин ҳам иш зарбагача етиб бормади.
76'
Арнаутович кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
74'
Яхшиям "Манчестер Юнайтед"да битта ўзгариш бор эди. Эшли ўнг ўрнига Рафаэль майдонга тушди
73'
Эшли Янг ўнг қанотдан олдинга ўтаётганида сонининг орқа томонини ушлаб ётиб қолди. Тўқнашув бўлмаганди, шунга қарамай, у жароҳат олган кўринади
73'
"Сток Сити" - "МЮ" ўйини телетрансляциясида узилиш юзага келди
70'
Бурчак тўп ҳам хавфли чиқди. Икки марта бош билан бирилган зарбадан кейин тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Диуфга келиб тушди ва Мане тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ушбу вазиятларда Ван Гал шогирдларига омад кулиб боқди
69'
Вуууууууууҳ! Краааууууч! Устуууун! "Сток" чап қанотда жарима зарбасини ишлади ва Арнаутович тўпни жарима майдончасига етказди. Питер бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди!
67'
Вууууууууҳ! Рунининг узатмасини Ван Перси жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди ва ерга туширмасдан "парашют" услубида зарба берди. Ҳаммаси тўғри бажарилди, тўп дарвозабоннинг устида ўтди, аммо дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
65'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг Крауч бош билан зарба берди. Смоллинг тўпни қўли билан қайтарди. Вазиятга яқин турган ҳакам пенальти белгиламади. У Крауч ва Смоллинг орасида масофада жуда ҳам қисқалигини инобатга олиб, ҳимоячи атайлаб ўйнамади деган қарорга келди шекилли
64'
"МЮ"да иккита ўзгариш бўлди. Фалькао ва Люк Шоу ўрнига Янузай ва Эррера туширилди
62'
Бурчак тўпи мезбонлар учун хавфли бўлмади
62'
"МЮ"нинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум жарима майдончаси олдида турган Фалькао орқали чап қанотга кўчирилди. Люк Шоунинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
61'
Яна ўша ўнг қанотда, сал орқароқдан белгиланган жарима тўпини Мата жарима майдончасига етказди. Фил Жонс бош била зарба берди. Посбон тўпни эгаллади
60'
Мата жарима зарбасини дарвозабон майдончасига айлантирди. Бегович мушт билан тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпни ҳимоячи эгаллаб, хавфни бартараф этди
59'
"Сток" жарима майдончасининг ўнг бурчагида Фалькаога нисбатан ўйин қоидаси бузилди
57'
"Сток" футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
53'
Чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Асмир Бегович эгаллаб олди
51'
Олдинга чизиққа узатилган тўп учун Жонс ва Арнаутович кураш олиб боришди. Фил тўпни майдон четига тепиб юборди
48'
Майдон марказида Фалькао тўпни эгаллаб, бироз олдинга юрди. Ўнг қанотда Янг очилганини кўрди, аммо унга тўпни узатишга улгурмади, ҳимоячи тўпга оёқ қўйиб, хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Бурчакдан етказилган узатма меҳмонлар учун таҳликали бўлмади
45'
Хавфли-хавфли. Кутилмаганда "Сток" футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдончасига айлантирди. Тезкор Диуф дарвозабон майдончасига яқин жойда тўпни қабул қилаётганида Люк Шоу тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
43'
Дарвозабон Бегович ва ҳужумчи Ван Перси ўртасида тортишув юзага келди. Олис масофадан етказилган тўпни Асмир эгаллаб олди ва ўзи томон югуриб келаётган Ван Персига оёғини кўтарди. Бу ҳолат Робинга ёқмади ва у посбонга "дилидагиларни" айтиб олди
40'
Арнаутович чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо дарвоза яқинига аниқ пас бера олмади. Тўп майдонни тарк этди
38'
Майдон марказида Краучга нисбатан ўйин қоидаси бузилиши натижасида белгиланган жарима тўп олдинги чизиққа етказилди. Ҳимоячилар билан бир чизиқдан олдинга очилиб, тўпни қабул қилган Маме Диуф дарвозабон билан юзма юз қолганди. Аммо у бироз офсайддан чиқиб келган экан
35'
Бурчакдан етказилган узатмадан сўнг тўп Краучга келиб тушди. Тўп Питернинг оёғига "ўтирмади"
34'
Стивен Н'Зонзи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячидан ўткир бурчак томонга қочиб, дарвоза олдига пас бераётганида тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
33'
Бурчак тўпидан кейин Луи ван Гал шогирдлари тўпни эгаллаб олдинга ўтишаётганида мезбонлар ўйин қоидасини бузиш эвазига қарши ҳужумни тўхтатишди. Ҳакам сариқ карточка бермади
33'
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Люк Шоу қийинчилик билан дарвоза устидан ўтказиб юборди. Бурчак тўпи
28'
Мезбонлар бир марта бурчакдан, бир марта қанотда белгиланган жаримадан тўпни жарима майдончасига узатишди. Манкунианликлар хавфни бартараф этишди
26'
ГОООООООООООООООООООЛ! Радамель Фалькао, 1:1! Руни бурчак тўпини ўйинга киритди, Кэррик боши билан тўп йўналишини бироз ўзгартиргани аксарият ҳимоячиларни чалғитди, Фалькао дарвозабон майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозага йўллади. Бегович ва қолган ҳимоячилар зарбани қайтара олишмади
26'
Ван Перси бурчак тўпи ишлади
24'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Сток" хавфни бартараф этди. Улар яхши ҳимояланишда давом этишмоқда. "МЮ" ҳали хавфли вазият ярата олмади
23'
Олдинга узатилган тўпга ҳавода кураш олиб борган Крауч Фил Жонсга нисбатан қўполлик ишлатди. Бугун Питер меҳмонларга анчагина муаммо келтирмоқда
22'
Ўнг қанотдан узатилган тўпга Фалькао дарвозага яқин масофадан зарба беришга улгурмади. Тўпни Бегович эгаллаб олди
19'
Оҳоҳоҳоҳо! Мезбонлар ўз ҳимояларидан тўпни олдинга тепишди. Маме Диуф аввалига Жонни Эвансдан тўпни олиб қўйди, сўнгра уни алдаб ўтди ва жарима майдончаси ичида посбон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Чап оёқда олис бурчакка тўпни айлантирди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади...
18'
Рунига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 25-26 метрлардан зарбаси Уэйннинг ўзи йўллади. Кучли, аммо дарвоза устидан ўтиб кетди
15'
Сўнгги 4-5 дақиқадан бери мезбонлар ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда
10'
Фалькао майдон марказида тўпни эгаллаб олди, бир футболчидан ўтди ва ўнг томондан олдинга ўтаётган Руни томон узатганди, сўнгги ҳимоячи узатмани тўхтатиб қолди
9'
Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Асмир Бегович тўпни ҳавотда эгаллаб олди
6'
Ҳужум пайтида тўп чап қанотдан олдинга ўтган Люк Шоуга узатилди. Ҳимоячининг бош билан жарима майдончаси томон узатмаси "Сток" ҳимоячисининг қўлига теккандек бўлди. Ўйин тўхтатилмади
5'
Ҳисобни очиб олиб, ўз дарвозаси олдига икки қаватли "автобус" қўядиган мезбонларнинг ҳимоясини "Ман Юнайтед" ёриб ўта олармикин? Кузатишда давом этамиз
2'
ГОООООООООООО! Райан Шоукросс, 1:0! Ҳозиргина таъкидлаганимиздек, бурчак тўпи Крауч томон етказилди. Питер 14 метрлардан бош билан зарба берди. Мезбонлар сардори Райан Шоукросс яқин масофадан тўпни дарвозага буриб юборди! Тезкор гол, янги йилдаги илк гол!
2'
"Сток Сити" бурчак тўпи ишлади. Таркибда Крауч бор...
1'
Янги йилдаги илк мантли онлайн трансляцияни биз билан кузатишга қарор қилганингиз учун раҳмат. Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Сток Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди. Кетдик!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Кириб келган янги 2015 йил билан яна бир марта табриклаймиз!
АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 17:45

Сток Сити

Райан Шоукросс (2)
1
:
1

Ман. Юнайтед

Радамель Фалькао (26)

АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 17:45

Сток Сити

Райан Шоукросс (2)
1
:
1

Ман. Юнайтед

Радамель Фалькао (26)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Мбаппе келиши учун "Реал"нинг бу футболчиси жамоани тарк этиши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".

Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 20568 марта. Фикрлар сони: 35 та.

Мбаппе чидаб тура олмади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 05:10, 08.05.2024. Ўқилди: 18936 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рюдигер "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди. Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.

Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 17193 марта. Фикрлар сони: 12 та.

"Бавария" ёки "Реал": Зидан ЕЧЛ финалига қайси жамоа чиқишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси финалига ким чиқади деган саволга жавоб берди

Киритилди: 08:14, 06.05.2024. Ўқилди: 14621 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Хави "Барселона"да кўришни истайдиган футболчининг номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 13791 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Гвардиола ўзи мухлислик қиладиган клуб номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.

 

Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 12810 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал" – "Бавария" баҳси ғолиби тахмин қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:05, 06.05.2024. Ўқилди: 12011 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус "Реал" президентига мурожаат қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор УЕФА Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин клуб президенти Флорентино Пересга мурожаат қилди. 

Киритилди: 10:53, 09.05.2024. Ўқилди: 10991 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Винисиус "Барса"га "тош отди"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" юлдузи Винисиус Жуниор шанба оқшомида 36-Ла Лига чемпионлигини нишонлади.

Киритилди: 19:18, 06.05.2024. Ўқилди: 9393 марта. Фикрлар сони: 4 та.

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг қачон Испанияга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди. 

Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 9344 марта. Фикрлар сони: 15 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33426 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18763 марта. Фикрлар сони: 29 та.

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16437 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14662 марта. Фикрлар сони: 9 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14652 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Де Лигтнинг голли вазиятида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйган – эксперт хулосаси

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:56, 09.05.2024. Ўқилди: 5224 марта. Фикрлар сони: 30 та.

Испаниялик собиқ ҳакам: "Ўйинни байроқ эмас, ҳуштак тўхтатади. Кеча ҳеч ким хоҳламаган фалокат юз берди"

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Матеу Лаос Маттейс де Лигтнинг "Реал" дарвозасига киритган голини бекор қилган эпизодни баҳолади.

Киритилди: 23:15, 09.05.2024. Ўқилди: 4982 марта. Фикрлар сони: 29 та.

"ПСЖ" Мбаппе ўрнига 4 та юлдуздан бирини олиб келмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"ПСЖ" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 08:52, 10.05.2024. Ўқилди: 4550 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дунёнинг энг қиммат футбол клуби номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Sportico спорт бизнес-портали айни дамдаги энг қиммат футбол клублари рўйхатини эълон қилди.

Киритилди: 08:06, 10.05.2024. Ўқилди: 4352 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"МЮ" Каземиро ўрнига 100 миллион еврога футболчи олиб келмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар вақтида ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда. 

Киритилди: 08:57, 10.05.2024. Ўқилди: 3845 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2557 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3248 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3981 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7155 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.