Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+6'
Ўйин якунланди. "Реал" мураккаб кечган ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди
90+5'
Роналду имкониятдан фойдалана олмади!
90+4'
Карвахаль сариқ карточка олди
90+3'
Кроос қанотдан белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Ираисос тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"Атлетик"да ўзгариш: Саборит ўрнига Маньян туширилди
87'
Ляпорт сариқ карточка олди
86'
Мората сариқ карточка олди
85'
ВУУУҲ! УИЛЬЯМС! Олдинга чизиққа етказилган узатмани Уильямс қабул қилди ва рақиб жарима майдончаси ичида тўпни Наваснинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвозага йўл олаётганида, Пепени уни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди!
83'
ГОООООЛ! Альваро Мората, 2:1! Бэйл қанотдан етказган узатмага Мората зарба берди ва "Атлетик" посбони уни қайтарди. Қайтган тўпни Альваронин ўзи эгаллади ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Бугун 24 ёшни қарши олган Мората ўзининг туғилган кунига совға тайёрлади
81'
Оҳо! Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Мората ва Роналду рақиб дарвоза олдида ёлғиз қолишди. Аммо тўпни ким эгаллаши ҳақидаги саволга ечим топгунча Сан Хосе хавфни бартараф этди
79'
"Бильбао"да ўзгариш: Мерино ўрнига Сусаета тушди
78'
БЭЙЛЛЛ! Карвахаль Кроосга, Тони эса Бэйлга узатма берди. Гарет дарвоза томон яқинлашди ва олис бурчак томон зарба берди. Бироз ноаниқ. Уэльслик футболчи Роналдуга пас бериши ҳам мумкин эди
77'
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андер Итурраспе тушди
76'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Альваро Марота туширилди
73'
Вуууҳ! Ковачич! Лукас Васкес ўнг қанотдан берган узатмага Матео бош билан зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Роналдуга тегиб, майдонни тарк этди
72'
Бензема Сан Хоседан ўтиб кетиб, Роналдуга узатма берди. Криштиану 20 метрдан дарвозага зарба берди. Бирозгина ноаниқ
68'
КРИШТИАНУ! Дарвозагача 30 метрлардан жарима тўпини Кросс ўйинга киритди ва Роналду бош билан зарба берди. Тўп "тўққизлик" устидан ўтиб, тўрга юқоридан келиб тушди
67'
Роналду! Бэйл ўнг қанотда Сан Хоседан ўтиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Роналду тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
66'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Лукас Васкес тушди
58'
Хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага чиқишда Навас хатога йўл қўйди ва тўп Гарсияга келиб тушди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди
57'
Рауль Гарсия сариқ карточка олди
56'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Сан-Хосе бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
ВУУУУУҲ! Уильямс! Эрасо ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Уильямс яқин масофадан дарвоза томон зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Атлетик" 1:1
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Бэйл қанотдан хавфли узатма берди. Аммо унга на Бензема, на Роналду ета олди
41'
Олис масофадан етказилган тўпни Бензема эгаллади ва жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Ираисос зарбани қайтарди
39'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Яна Меринода! Лекуэ майдон марказида тўпни эгаллаб, Уильямсга узатма берди. У эса ўз вақтида Меринони тўп билан таъминлади. Сабин 16 метрдан йўллаган зарба натижасида тўп устун ва тўсин кесишган жой ёнидан ўтиб кетди
34'
ВУУУУУҲ! "Реал" навбатдаги голни ўтказиб юборишига сал қолди. Мадридликлар ўз жарима майдончалари олдида тўпни Уильямсга олдириб қўйишди. Иньяки Навас билан яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба бермоқчи бўлганида Варан етиб келди ва хавфни бартараф этди
33'
Қанотдан етказилган узатмага Бэйл ноаниқ зарба берди. У тўпни ўтказиб юборганида унинг ортида Бензема ва Роналду ҳам бор эди
30'
Хабьер Этчейта сариқ карточка олди
29'
Хавфли вазият! Иско тўпни аутдан қўл билан улоқтириб берганидан кейин Бэйл сўнгги чизиқ олдида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Дарвозабон мушт билан тўпни уриб юборди ва хавфни бартараф этди
27'
ГООООООЛ! Мерино Сабин, 1:1! Эрасо иккинчи уринишда тўпни жарима майдончасига етказди. У ерда Мерино тўпни эгаллади ва Навас қўриқлаётган дарвозага жойлади
24'
Бэйл олис масофадан зарба берди. Яна ноаниқ
20'
Роналду олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
17'
ВУУУУУУҲ! Сабин ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Лекуэ "Реал" дарвозасининг олис устун томон узатма берди ва Мерино яқин масофадан бош билан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади
15'
Мезбонлар ҳужум қилишда давом этмоқда. Бэйл олис масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
7'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! "Реал"нинг илк ҳужумиёқ гол билан якунланди. Иско жарима майдончасига кирди, ҳимоячини алдаб, бўш ҳудудда очилган Бенземага узатма берди. Карим имкониятни қўлдан чиқармади.
4'
Бугун Мадридда ёмғир ёғмоқда
3'
Бильбаоликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
1'
Ўйин бошланди
'
Бугунги ўйин олдидан "Мадрид" 18 очко билан 5, "Бильбао" эса 15 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. "Реал" ва "Атлетик" жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ла лиганинг 9-турига якун ясалади. Ўйиндан онлайн трансляцияни бошладик
Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 32833 марта. Фикрлар сони: 130 та.

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 15032 марта. Фикрлар сони: 3 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14255 марта. Фикрлар сони: 10 та.

"Барселона" "Реал" билан ўйинни қайта ўтказиш учун охиригача бормоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.

Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 11270 марта. Фикрлар сони: 47 та.

Гвардиола: "Барса"га кетмоқчи бўлсанг, эшиклар очиқ

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан хайрлашишга тайёр.

Киритилди: 12:20, 27.04.2024. Ўқилди: 10201 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Мадридда "Мбаппе қонуни" кучга киради

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.

Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9989 марта. Фикрлар сони: 1 та.

"Реал Мадрид" "Барселона"нинг шикоятларига қарата: "Ўзи ким қаллоб?"

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 10:17, 24.04.2024. Ўқилди: 9562 марта. Фикрлар сони: 64 та.

"Ливерпуль" кутилмаганда бошқача мураббийни қидириб топди. Клопп ўрнига Гвардиола 2.0 келади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Арне Слот "Ливерпуль" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар ҳисобланади.

Киритилди: 11:31, 24.04.2024. Ўқилди: 9037 марта. Фикрлар сони: 0 та.

U23 Осиё кубоги. Ярим финал баҳслари қачон бўлиб ўтади?

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб.

Киритилди: 11:17, 27.04.2024. Ўқилди: 8979 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Файзуллаев Адама Траоре билан жамоадошга айланиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Халл Сити" вингери Адама Траоренинг агенти Секу Траоре ўз мижозининг Россияга ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

 

Киритилди: 18:16, 22.04.2024. Ўқилди: 8891 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18405 марта. Фикрлар сони: 29 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14452 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти "Реал"га олиб келган футболчилар

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.

Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12685 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Алонсо "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.

 

Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12482 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Хаби Алонсо фақат битта клубни бошқаришга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди. 

Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12411 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Sport телеканалининг 28-апрель кунги кўрсатувлар дастури

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Sport телеканали бугун — 28-апрель, якшанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Киритилди: 07:00, 28.04.2024. Ўқилди: 3950 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЕЧЛ. "Реал" "Бавария"га қарши дастлабки баҳс учун қайдномасини эълон қилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги илк ўйинда "Реал" 30 апрель тунда "Бавария"га қарши илк ўйинини ўтказади.

Киритилди: 19:17, 28.04.2024. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Салоҳ - Клопп билан можаро ҳақида: "Агар бугун гапирсам, ёнғин чиқади"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клопп билан можаро ҳақида гапирди.

Киритилди: 06:08, 28.04.2024. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Ҳаммаси Мессининг назорати остида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Миллий чемпионатлар / MLS
Рукн: Янгиликлар

Лионель Месси МЛС доирасида "Нью-Инглэнд Революшн" билан ўйинда дубль қилди ва голли узатмани амалга оширди (4:1).

Киритилди: 08:30, 28.04.2024. Ўқилди: 2470 марта. Фикрлар сони: 14 та.

"МЮ" "Барселона" ҳимоячисига 80 миллион сарфлашга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Расмий турнирлар / МДҲ кубоги
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 

Киритилди: 13:54, 28.04.2024. Ўқилди: 1986 марта. Фикрлар сони: 6 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2518 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3226 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7114 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.