Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Olimxo‘ja Bo‘ronov

Mundial yaqin!

ЖЧ саралашнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмайди!

Баҳо:
+0; -0

Бугун ФИФА 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧнинг Осиё минтақаси саралаш босқичига доир хат йўллади ва ўз навбатида конфедерациямиз ушбу хатни ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этаётган 10та ассоциацияга тарқатди. Унга кўра, ФИФА ЖЧ-2014 саралаш босқичининг 18 июнь куни бўлиб ўтадиган сўнгги тур ўйини бир вақтда бошланиши шарт ЭМАСлиги ҳақида хабар берган.

Хатнинг тўлиқ мазмуни қуйидагича:

Бразилияда ўтадиган ЖЧ-2014 саралашининг Осиё минтақаси сўнгги тур учрашувлари бир вақтда бошланишига доир

Сизга шуни хабар берамизки, Осиёнинг Шарқ ва Ғарб минтақалари мамлакатлари ўртасидаги вақт фарқи, июнь ойида ҳаво ҳароратининг юқори бўлишини инобатга олиб, сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт эмас.
Буни маълумот учун эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ҳурмат билан,
ФИФА бош котиби Жером Вальке.

Бу расмий маълумот эди. Аслида, бир қарашда бу қарор спорт принципларига мос эмасдек таассурот уйғотади. Ахир ҳамма жойда сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланадида! Аммо, хавотир олманг, бунинг бизга ҳеч қандай зарарли жойи йўқ, аксинча, фойдали томони бор.

Биринчидан, сўнгги турда биз ўз майдонимизда Қатарни қабул қиламиз, Жанубий Корея эса Сеулда Эрон билан куч синашади. Агар биз 18 июнь кунги ўйинни кечроқ пайтга, масалан 20:00га белгиласак (ЎФФга шуни маслаҳат берамиз), бу пайтга келиб, Жанубий Корея - Эрон ўйини якунига етган бўлади (Сеул ва Тошкент ўртасидаги фарқ 4 соатни ташкил этади. Бу вақтда Сеулда соат 00:00 бўлган бўлади). Бу ўйин натижасини билган ҳолда Қатарга қарши ўйинни бошлаш биз учун қулай, албатта. Боиси, Қатар билан ўйинда барчаси ўз қўлимизда бўлади.

Ўша куни Жанубий Корея - Эрон ўйини якунланганидан кейин бизда 3та ҳолат юзага келиши мумкин: 1) бу ўйин якунланганидан кейиноқ ЖЧга чиқишимиз; 2) ЖЧга чиқиш учун Қатар билан дуранг ўйнашимиз кифоя бўлиши; 3) ЖЧга чиқиш учун Қатарни мағлуб этишимиз шарт эканини олдиндан аниқ биламиз.

18 июнь — сешанба, яъни иш куни эканини инобатга олсак, ўйинни кечки маҳалга белгилаш — стадионга келувчилар учун ҳам, ўйинни ТВда кўрадиганлар учун ҳам фойдали.

"В" саралаш гуруҳининг сўнгги тур ўйинларига эътибор қаратинг: Австралия - Ироқ, Иордания - Уммон. Австралия ва Иордания давлатлари ўртасида 7 соат фарқ бор ва бу ўйинларнинг бир вақтда ўтказиш нақадар мушкул эканини ҳис қилиш қийин эмас.
 
Иккинчидан, ФИФА сўнгги тур ўйинини бир вақтда бошлашни талаб қилганида футболчилар учун қийин бўларди. Корея ўз уйидаги ўйинни Сеул вақти билан 20:00да бошлаганда ҳам биз Тошкентдаги ўйинни 16:00да бошлашга мажбур бўлардик. Июнь ойида 16:00да Ўзбекистонда қай даражада иссиқ бўлишини тасаввур қилиш қийинмас. Бу эса Қатар учун қулай ва улар Тошкентдаги ҳавога нисбатан анча иссиқда ҳам футбол ўйнашга кўникканини барча яхши билади. Ҳали кун ботмасидан ўйинни бошлаш қатарликлар фойдасига хизмат қилган бўларди.

Шунингдек, сўнгги турда ҳар иккала гуруҳда биттадан жамоа (Ливан ва Япония) ўйнамаслигини инобатга олсак, ўйинларни бир вақтда бошлашнинг аҳамияти бироз пасаяди.

Ўзи аввалдан ЖЧ саралаши тақвими Ўзбекистон учун қулай қилиб тузилганди. Биз мусобақани ўз майдонимизда бошлаб, ўз майдонимизда тугатяпмиз. Тақвимнинг биз учун бошқа қулай томонлари ҳақида аввалги мақолаларда кўп тўхталганмиз. Энди эса ФИФА сўнгги тур ўйинларини бир вақтда бошлаш шарт эмаслигини маълум қилиб, қайсидир маънода бизга ёрдам қўлини чўзди. Энди бизга тўсқинлик қиладиган иқлим шароити ёки вақт фарқи билан боғлиқ муаммолар қолмади.

Мундиалга жуда ҳам яқинмиз, барчаси ўз қўлимизда!

 

Киритилган сана: 08.04.2013 22:16. Ўкилди: 5988 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 12.04.2013 22:22. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.