Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Olimxo‘ja Bo‘ronov

Mundial yaqin!

Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб, Осиёнинг иккита терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Миржалол Қосимов шогирдлари Жанубий Корея билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, Японияга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (1:5). Ҳар бир ўйин, айниқса, терма жамоалар иштирокидаги ўйинларнинг ўз мақсади бўлади. Ҳар бир ўйин жамоага қандайдир фойда келтириши керак. Акс ҳолда қилинган меҳнат ҳавога учади. Терма жамоамиз Корея ва Японияга қарши ўртоқлик ўйинларидан қандай манфаат олганини (ёки олмаганини) таҳлил қилиб кўрамиз.

Мақсад
Одатда ўртоқлик ўйинлари турли мақсадда ташкил этилади: расмий мусобақаларга тайёргарлик, конкрет бир рақибга қарши ўйинга тайёргарлик, жамоанинг ўйин услубини шакллантириш, янги ўйинчиларни синовдан ўтказиш ва футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш. Терма жамоамиз навбатдаги 4 йиллик циклни бошламоқда. Жамоамиз ЖЧ-2018 йўлланмаси сари йўлга чиқмоқда. Саралаш босқичига ҳали қуръа ташланмагани боис, мазкур ўртоқлик ўйинлари бизга қисқа муддатда ўтадиган конкрет мусобақа ёки рақибга қарши тайёргарлик учун эмас, кейинчалик фойда келтириши мақсадида ўтказилди. Қандай фойда? Аввало ўйинимизни шакллантириш, янги футболчиларни синовдан ўтказилиши лозим эди. Темур Кападзе ва бошқа ёши ўтиб бораётган футболчиларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдириш, уларнинг терма ўйинига мослашиб кетишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Миржалол Қосимов бу борада ишларни бошлаб юборди ва бу жараён кейинги ўйинларда ҳам давом этади. Бунга шубҳа йўқ.

Руҳият
Биз учун ўта муҳим бўлган яна бир муҳим вазифа борки, термамиз бош мураббийи ё бу вазифани назардан қочирди, ёки уддалай олмади. Биз ҳар доим Жанубий Корея ва Японияга қарши ўйинларда иштирок этавермаймиз. Ушбу ўйинларда терма жамоанинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаб олиш керак эди! Корея билан ўйинда қайсидир маънода бу мақсадга эришдик. Осиё кубоги чорак финалида бу жамоа билан тенгма-тенг ўйинда ютқазгандик. Тэджондаги ўйинда эса кореяликлар билан дуранг ўйнадик. Демак, термамизда Кореяга қарши ишонч ҳисси пайдо бўлаётгани қувонарли ҳолат.
Япония билан тўқнаш келмай қўйганимизга анча бўлганди. Демак, янги шаклланаётган Ўзбекистоннинг бу жамоага қарши ўйинларда руҳиятини мустаҳкамлаб олиш учун яхши имконият эди бу. Японларнинг таркиби жуда кучли. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Миржалол Қосимов японларга қарши ўйинда стратегия танлашда адашди, назаримизда. У ўйиндан матбуот анжуманида фикр билдирар экан: “Учрашувнинг ўртоқлик аҳамиятини назарда тутиб, очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик ва икки ҳужумчи билан ўйнадик. Аммо рақиб ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. Айниқса, японларнинг тезкор қарши ҳужумларини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Улар аниқ ва тезкор футбол намойиш этишди. Албатта, етакчи ўйинчиларимизнинг йўқлиги ҳам сезилди, аммо ўртоқлик учрашувлари айнан шу учун — захирадагиларни синаш учун ташкил қилинади”, - дея таъкидлади.
Бундай кучли рақибга қарши ўйинда қайси янги футболчи ўзининг энг яхши хислатини намойиш қила олади? Нафақат ёш футболчилар, балки бутун жамоа очиқ ўйин кўрсатишга интилиб, бутунлай сочилиб кетдику! Хўш, “янги футболчилар  термага муносиб эмас экан” деган хулоса келиб чиқадими? Йўқ, албатта. Ёшларни синаш нуқтаи назаридан Япония билан ўйин ўзини оқламади.

Ишонч
Халилходжич шогирдларига қарши ўйинда Ўзбекистон ўзининг руҳиятини шакллантириш, рақибнинг кучли босимини кўтара олиш хусусиятини синовдан ўтказиш анча фойдалироқ иш бўларди, менимча. Ахир битта нарса аниқ: кейинчалик бу жамоа билан Японияда тўқнаш келадиган бўлсак, ҳеч қачон очиқ ўйин қилмаймизку! Бундан кейин ҳам Япония билан сафардаги ўйинларда ҳимоявий ўйин орқали камида дуранг учун ўйнар эканмиз, бу сафар очиқ ўйин қилишдан қандай маъно бор эди? Энг яхши вариант — ҳимоявий ўйин орқали кучли рақибнинг босимини қайтариш, қарши ҳужумдан фойдаланиш ва ижобий натижага эришиш орқали жамоанинг ўзига бўлган ишончини ошириш эмасмиди? Футболчилар Японияни ҳам ютиш мумкинлигини ҳис қилмагунларича кучли рақибларга қарши ўйинларда ижобий натижа қайд эта олишмайди. Айниқса, бу нарса ёш футболчилар учун жуда катта аҳамиятга эга.

Аслида қандай бўлади?
Янги циклга тайёргарлик кўраётган ёки янги бош мураббий тайинланган терма жамоалар одатда қандай йўлдан боришишини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Жамоа дастлаб ўзидан кучсизроқ бўлган жамоалар билан ўйинларда таркибни ва ўйин услубини шакллантириш устида иш олиб боради. Боиси, кучли рақиб ҳеч қачон жамоага ўз ўйинини кўрсатишга имкон бермайди. Бундай пайтда мураббий томонидан ишлаб чиқилган режалар иш бермайди. Кучсизроқ ва савия жиҳатдан тенг бўлган рақиблар билан 5-6та учрашувлар ўтказилиб, ўйин анча шаклланганидан кейингина битта кучли рақиб билан ўйинда таркиб ва жамоа тўлалигича синовдан ўтади. Худди шу ишни Халилходжич бошчилигидаги Япония терма жамоаси бошлади. Мана кўрасиз, улар 2015 йил давомида расмий ўйинлардан ташқари, ўртоқлик ўйинларида савия борасида ўзларига тенг бўлган жамоалар билан баҳслашадилар. Ҳал қилувчи ўйинлар бошланадиган келаси йилдан эътиборан эса кунчиқар юрт вакиллари Европа ва Жанубий Американинг кучли жамоалари билан назорат баҳсларини ўтказишни бошлайдилар. Бу пайтга бориб, улар босниялик мураббийнинг ўйин услубига тўла мослашиб бўлишади. Албатта, Япония футбол федерацияси ҳар қандай ўртоқлик учрашуви учун маблағни аямайди. Боиси, улар ҳар қандай ўртоқлик учрашувини кўр-кўрона ўтказишмайди. Ҳар бир рақибга қарши ўйинда аниқ мақсад ва вазифа бўлади. Ўша вазифалар жамоани конкрет мусобақа пайтида юқори формага олиб чиқиш учун хизмат қилади.

Бизда-чи?
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи 2015-2017 йиллар давомида олдимизда турган мусобақалардан келиб чиқиб аниқ иш стратегиясига эгами? Саралашда босқичма-босқич рақиблар кучайиб боради. Шунга монанд равишда Ўзбекистон ҳам кучайиб борадими? Ҳозирги ўртоқлик ўйинлари орқали барча ҳаракат шунга қаратилганми? Очиғи, бу борада менда шубҳа бор. Масалан, Ўзбекистоннинг Осиё кубоги-2015 чорак финалида Жанубий Корея билан ўйнаш эҳтимоли катта экани 1 йил аввал маълум эди, аммо мураббийимиз қитъа чемпионатининг чорак финали учун аниқ режа туза олмади. Кўриб турганингиздек, Японияга қарши ўйиндаги йирик мағлубият мамлакатимизнинг шаънини ерга ургани етмагандек, бу ўйинда терма жамоамиз фойда олмаган бўлиб чиқмоқда.

Киритилган сана: 08.04.2015 14:00. Ўкилди: 9056 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 11:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 11:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMMAN
Сана: 27.04.2015 16:39. ILHOMMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GUZNEYMAR
Сана: 08.04.2015 19:53. GUZNEYMARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.