Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Olimxo‘ja Bo‘ronov

Mundial yaqin!

Коэффициентлар жадвали: ОЧЛда ғалаба йўқ, натижа паст

Баҳо:
+0; -0

Осиё чемпионлар лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Афсуски, Ўзбекистон клублари бу турда ғалаба қозона олишмади. Жамоаларимизнинг иккитаси дуранг ўйнаган бўлса, иккитаси ютқазди. Коэффициентлар жадвалига назар ташлашда давом этамиз.

ҒАРБ: ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ — ЭРОНДА
Жамоаларимизнинг 2та дурангидан кейин коэффициентлар жадвалининг “клублар” қисмида ҳисобимизга 0,5 балл қўшилди, холос. Иккита жамоа билан ОЧЛда иштирок этаётган БАА ҳам 0,5 рейтинг баллига эга бўлди. Натижада жадвалда Амирлик ва Ўзбекистон орасидаги 5 очколик фарқ сақланиб қолди.
Ғарб минтақасида энг кўп очкони Эрон тўплади. Форс жамоалари бу турда 8 очкони қўлга киритишди (2та ғалаба, 2та дуранг). Бу эса уларга 2 рейтинг баллини келтирди. Икки клуби билан мусобақада қатнашаётган Қатар ҳам битта ғалаба ва битта дуранг орқали ўз ҳисобига 2 рейтинг баллини қўшиб қўйди. Натижада Қатар жадвалда Кувайтда ўтиб кетди ва 5-ўринга кўтарилиб олди. Саудия эса “Ал-Аҳли” клубининг ғалабаси (“Насаф” устидан) эвазига нисбатан яхшироқ қайд этди. Сўнгги ўйингача саудияликларнинг 2та клуби дуранг ўйнаб, биттаси ютқазганди.

ШАРҚДА НИМА ГАП?
Дастлабки турда Хитойнинг барча (4та) жамоаси ғалаба қозонган бўлса, бу сафар хитойликлар 50 фоизли натижа қайд этишди — 2та ғалаба, 2та мағлубият. Кореяликлар эса яна ўзларига келишди ва 4та ўйинннинг 3тасидан ғалабага эришишди. Япон клублари эса ажаблантиришда давом этишмоқда. Улар 1-турда 1та дуранг қайд этишган бўлса, бу сафар битта ғалабани қўлга киритишди, холос. Австралия ўз анъанасига содиқ қолди — битта ғалаба, битта мағлубият. Таиланднинг ягона жамоаси яна ғалаба қозонган бўлса, Вьетнам ҳам коэффициентлар жадвали учун янги мавсумда ҳали очко қўша олмади.
Шарқ минтақасида Жанубий Корея катта тафовут билан пешқадамлик қилмоқда. Жадвалда 2-ўрин учун Япония, Австралия ва Хитой йил давомида кураш олиб боришади.

КЕЙИНГИ ТУРЛАР УЧУН ТАХМИНЛАР
Ўзбекистон клублари Чемпионлар лигасининг 3 ва 4-турлари фақат Қатар ёки БАА клублари билан ўйнайдилар. Демак, бу турларда яхши иштирок этиб, жадвалдаги ўрнимизни янада мустаҳкамлаб олишимиз мумкин. Айниқса, Амирлик клубларига қарши ўйнайдиган жамоаларимиз (“Пахтакор” ва “Насаф”) максимал натижани қўлга киритишса, жадвалда БААга жуда яқинлашиб оламиз. Учинчи ва тўртинчи турларда Эрон ва Саудия Арабистони клублари ўзаро баҳслашадилар.

Мамлакатларнинг ОЧЛ 2-турида қайд этган натижалари


Мамлакатлар (жамоалар сони)

Максимал очко

Тўпланган очко

Фоизда

Қўшилган рейтинг балли

1.

Таиланд (1)

3

3

100%

3

2.

Жанубий Корея (4)

12

9

75%

2,25

3.

Эрон (4)

12

8

66,67%

2

6.

Қатар (2)

6

4

66,67%

2

4.

Австралия (2)

6

3

50%

1,5

5.

Хитой (4)

12

6

50%

1,5

7.

С.Арабистони (4)

12

5

41,67%

1,25

8.

Япония (4)

12

3

25%

0,75

9.

Ўзбекистон (4)

12

2

16,67%

0,5

10.

БАА (2)

6

1

16,67%

0,5

11.

Вьетнам (1)

3

0

0

0

ОФК коэффициентлар жадвали (ОЧЛнинг 2017-2020 йилги мавсумлари учун)

ҒАРБ МИНТАҚАСИ



(жамоалар сони)

2012

2013

2014

2015

Жами

Клуб
рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ЖАМИ
БАЛЛ

ОЧЛ
 квотаси

ОФК
кубоги
квотаси

1.

С.Арабистони (4)*

23,917

18,75

19,25

2,75

64,667

70

351

15,043

85,043

3

1

 

 

2.

Эрон (4)

17

15,333

9,5

3

44,833

48,530

700

30,000

78,530

3

1

 

 

3.

БАА (2)

10,5

6,25

18,333

1,5

36,583

39,600

529

22,671

62,271

2

2

 

 

4.

Ўзбекистон (4)

9,667

10,5

11

2,25

33,417

36,173

493

21,129

57,301

2

2

 

 

5.

Қатар (2)

4,5

13,25

8,75

2,5

29

31,392

305

13,071

44,463

1

2

 

 

6.

Кувайт (2)

7

12,667

10

1

30,89

33,437

231

9,900

43,337

1

1

 

 

7.

Ироқ (2)

9

6,167

7,667

0,667

23,501

25,439

360

15,429

40,868

-

1

1

 

8.

Иордания (2)

5,167

6,833

3,833

0,667

16,5

17,861

353

15,129

32,989

 

1

1

 

9.

Уммон (1)

3,333

3,833

2,167

1

10,333

11,185

368

15,771

26,957

-

1

-

1

10.

Баҳрайн (2)

 

4,333

5,833

0,167

10,333

11,185

322

13,800

24,985

-

1

-

1

11.

Ливан (2)

3,167

2,833

5,333

0

10,813

11,705

254

10,886

22,590

-

1

-

1

12.

Сурия (2)

5,167

7,667

0,833

0,5

14,167

15,335

147

6,3

21,635

-

1

-

1

Изоҳ: * - 2014 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги)да иштирок этаётган клублари сони

ШАРҚ МИНТАҚАСИ


Мамлакат
(жамоалар сони)

2012

2013

2014

2015

Жами

Клуб
рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ЖАМИ
БАЛЛ

ОЧЛ
 квотаси

ОФК
кубоги
квотаси

1.

Жанубий Корея (4)

18,75

15,25

17,5

3,25

54,75

59,265

608

26,057

85,322

3

1

 

 

2.

Австралия (2)**

10,667

10

17,333

3

41

44,381

548

23,486

67,867

3

1

 

 

3.

Япония (4)

10,75

12,5

13,5

1

37,75

40,863

605

25,929

66,792

2

2

 

 

4.

Хитой (4)

9,333

17,25

9,25

4,5

40,333

43,659

429

18,386

62,045

2

2

 

 

5.

Таиланд (1)

7,833

9

6

6

28,833

31,211

184

7,886

39,097

1

2

 

 

6.

Вьетнам (1)

2,333

3,833

8,667

0

14,833

16,056

221

9,471

25,528

1

1

 

 

7.

Индонезия (2)

5,333

4,5

6,5

1

17,333

18,762

128

5,486

24,248

-

1

1

 

8.

Гонконг (2)

3,5

4,167

6

1

14,667

15,877

127

5,443

21,319

-

1

1

1

9.

Малайзия (2)

6

4,5

1,833

1

13,333

14,433

142

6,086

20,518

-

1

-

1

10.

Мьянма (2)

0,75

3,5

4,583

0,167

9

9,742

198

8,486

18,228

-

1

-

1

11.

Мальдив (2)

0,333

5,167

0,667

0

6,167

6,676

220

9,429

16,104

-

1

-

1

12.

Ҳиндистон (2)

0,667

5,667

3,167

1

10,501

11,367

85

3,643

15,010

-

1

-

1

Изоҳ: ** - Австралия чемпионатида 10та клуб иштирок этиши боис, бу мамлакатдан ОЧЛда 3тадан ортиқ жамоа қатнашиши мумкин эмас.

Киритилган сана: 13.03.2015 20:25. Ўкилди: 8146 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATXOJA
Сана: 14.03.2015 14:42. SHUHRATXOJAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.