Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Olimxo‘ja Bo‘ronov

Mundial yaqin!

Ғалвирга илинган хас-чўплар. 2-қисм

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичида иштироки давомида йўл қўйилган жиддий хатоларни санашни бошлагандик. Бундай мақсад, федерация бошқарувига келган янги раҳбар улардан хулоса чикарсину, янги саралаш циклида бундай хатоларни такрорламасин. ЎФФда раҳбар ўзгармади. Демак, Мираброр Усмонов ўзи ва қўлостидагилар йўл қўйган хатолардан ўзи хулоса чиқариши лозим бўлади. Мақоланинг биринчи қисмида 3та қўпол хатони санаб ўтгандим. Ғалвирга илинган ҳас-чўпларни эълон қилишда давом этамиз.

4. Вадим Абрамовнинг терма жамоа бош мураббийлигидан бўшатилиши. Ушбу мутахассиснинг ишдан кетишига олимпия терма жамоамизнинг муваффақиятсизлиги ва “сариқ карточкалар” ҳам сабаб бўлганини айтиб ўтгандим. Эронга қарши Тошкентдаги ўйиннинг эртасига Абрамов ишдан олинди. Ливанга қарши сафар ўйинига эса 3 кун вақт қолганди. Аслида бундай қисча вақт ичида ҳеч бир раҳбар зудлик билан мураббийни ишдан олмайди. Балки, ўша тасдиқланмаган норасмий гапларда жон бордир. Мираброр Усмонов бундай қарорни ўз ихтиёри билан қабул қилмагандир. Буниси фақат ЎФФ раҳбарига маълум. Агар бу гап ҳақиқат бўлиб чиқса ҳам, бошқачароқ йўл танлаш керак эди. Қосимовни бош мураббий этиб тайинлаб (қоғозда), унга ёрдамчи ёки маслаҳатчи мураббий сифатида Абрамовни Ливанга юборишимиз шарт эди! Ҳар ҳолда Вадим Карленович Эрон ва Ливанга қарши ўйин режаларини олдиндан тузиб чиққан эди. Миржалол эса сеҳргар эмасдики, уч кун ичида мўжиза ярата олса.

Абрамов терма жамоадан четлатилганидан кейин етакчи футболчиларимиз М.Усмонов олдига мураббийни ўз жойига қайтариш талаби/илтимоси билан киришгани ҳозирда ҳеч кимга сир эмас. Ана ўшандаёқ Мираброр Зуфарович бироз мулоҳаза қилиши лозим эди. Демак, Вадим Абрамов футболчилар учун ўз отасидек қадрдон бўлиб кетгану, унинг терма жамоа мураббийлар штабида бўлиши фақат фойда келтирарди. Унинг кутилмаганда ишдан кетиши эса футболчиларнинг руҳиятига сўзсиз салбий таъсир кўрсатган.

Ўзбекистон Абрамов режаси асосида ўйнаб, Ливандан 3 очко билан қайтганидан кейин терма жамоа тўлалигича Қосимовга топшириларди ва у Жанубий Кореяга қарши ўйингача жамоани тайёрларди. Ушбу ўйингача орада 3 ой вақт бор эди. Ушбу муддат футболчилар ва мухлислар учун Қосимовни терма жамоа мураббийи сифатида қабул қилишлари учун етарли бўларди. Агар Ливандан 3 очко билан қайтганимизда борми, биз ЖЧга албатта чиққан бўлармидик!..

5. Ўртоқлик ўйинлари. Шу ўринда ушбу мавзуга ҳам тўхталиб ўтмасам бўлмайди. Терма жамоа ЖЧнинг сўнгги саралаш босқичини ўртоқлик ўйинисиз бошлаганди. Яъни Эронга қарши муҳим ўйин олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказилмади. Сўнгги босқичга эса қуръа март ойининг бошида ташланганди. Демак, терма жамоалар маркази 3 ой давомида битта ўртоқлик ўйинини ташкил қилиб беришга ярамади.

Йўналиш бўйлаб давом этадиган бўлсак, МТЖ Эронга қарши 2013 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган сафар ўйинидан олдин ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказмади. Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Хитойга қарши ўртоқлик учрашувининг Хуххот шаҳрида ўтказилиши ва унинг ортидан юзага келган оворагарчиликлар эса бутун асрга таътигулик. Жанубий Корея эса Ливан билан ўйнаганидан кейин ўз юртига қайтиш учун чартер рейсни ташкил қилди. Биз эса Хитойдан Кореяга етиб олиш учун нақ 3 кун сарфладик. Корея билан муҳим ўйинда камида дуранг натижа қайд эта олмаганимизга мана шу оворагарчиликнинг каттагина ўрни бор. Айтишингиз мумкин, бу шунчаки бахтсиз тасодиф, об-ҳавонинг бирдан ўзгаришию, авиарейсларнинг қолдирилишида ЎФФнинг айби йўқ, дея. Гап кутилмаган ҳолатнинг юзага келишида ҳам эмас. Тошкент-Пекин-Хуххот (ўйин)-Пекин-Сеул йўналиши бўйлаб парвоз уюштиргандан кўра, Кореяга қарши ўйиндан бир ҳафта аввал пойтахтимизда бирорта ўртоқлик учрашувини ўтказиб, ундан кейин тўппа-тўғри Сеулга учиш анча қулай вариант бўларди.

Маълумотларга қараганда, агар биз Кореяни енгиб, муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини ҳал қилганимизда, Қатарга қарши Тошкентда ўтадиган ўйинга ФИФА президенти Зепп Блаттер ташриф буюриши керак эди!..

Август ойида Туркия билан Тошкентда ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашувининг бекор қилиниши вақти келиб албатта ошкор қилиниши керак. Бу шахсан Мираброр Усмоновнинг зиммасидаги юмуш ҳисобланади.

Олимхўжа Бўронов

P.S. Мақоланинг биринчи қисмида ЎФФнинг сариқ карточкалар борасида ФИФАга ёзган изоҳи бироз бошқачароқ экан. ФИФА ҳар бир футболчидан изоҳ ва тушунтириш хати сўраган. ЎФФ эса барча учун битта умумий изоҳ берган: футболчилар ғалабани сақлаб қолиш учун вақт чўзиш учун шундай қилишган. Бу орқали эса Федерация ушбу вазиятни умумий характерга эга эканини сездириб қўйган.

P.S.2. Мақоланинг учинчи қисми ҳам бор. Унда ҳам йўл қўйилган айрим хатолар ҳақида сўз боради.

Киритилган сана: 12.12.2013 09:04. Ўкилди: 6181 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 15.12.2013 23:29. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.