"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано Европа лигалари футболчилари учун Хитой вариантининг жозибаси ҳақида фикр билдирди.
"Футбол Хитойда ривожланмоқда ва ўсмоқда, бу маҳаллий клубларга кучли футболчиларни сотиб олишга икон беряпти. Кўрамиз, бу қанча давом этаркан. Ҳозир Хитой - таниқли футболчилар учун яна бир вариант бўлиб қолди", - дейди Маскерано.