Муқаддима ўрнида
| Баҳо: |
+2; -0
|
Яралиш тарихи
Ривоятга кўра, хазонрезги кунлардан бирида, 1897-йилнинг 1-ноябр куни, “Д’Адзельо” лицейининг бир неча ўқувчилари Қирол Умберто кўчасидаги курсичалардан бирини тўлдириб ўтиришарди. Бекорчиликдан нима қиларини билмай турган болалар тобора машҳурлашиб бораётган футболни чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида бир спорт тўгараги ташкил қилишга келишиб олишади. Улар бир неча киши бўлиб, асосий муродлари шунчаки соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва бўш вақтларини унумли ўтказиш эди. Д’Армия кўчасида жойлашган, югуриш ва от спорти учун мўлжалланган улкан боғ эса, йигитчаларнинг футбол ўйинлари ўтказиладиган илк майдонлари бўлиб хизмат қилди. Клубга асос солганлардан бири – Энрико Канфари буни қуйидагича ҳикоялаб берганди: “Биз бундан олдин жуда узоқ муддат давомида клуб ташкил этиш ҳақида ўйлаб юргандик ва ниҳоят, 1897-йилнинг кузида, бунга эришдик. “Ювентус” тарихининг бошланиши шу тариқа ўтди. Ўша кўчадаги бизнинг йиғилишимиз ўтган жой бир зимистонгина устахона эди. Ўн беш киши эдик: энг ёши каттамиз ўн етти, қолганлар ҳали ўн бешни ҳам қораламаган ўспиринлар. Олдимизда бошқарув тизими ходимлари иш олиб бориши учун керак бўлган бино муаммоси ўз бўйини кўрсатиб қолди. Охир-оқибат болалар бу муаммони ҳал этишди – тўрт хонали, ички ҳовлиси ва болохонаси бор бир бино топдик. Қўшимчасига ҳатто водопровод суви крани ҳам бор эди!”
Клуб номи танлови
Шунингдек, Энрико-ота янги клубга муносиб ном танлаш жараёни қандай кечганлигини мана бундай изоҳлайди: “Ҳақиқий жанг сингари ўтган ҳал қилувчи йиғилишга фурсат етиб келганди! Бир томонда лотин тилини хуш кўрмайдиганлар, нариги томонда – мумтоз адабиёт ишқибозлари, ўртада эса, озчиликни ташкил этган демократлар. Мавжуд уч вариантдан биттасини танлаш керак эди: “Фрот Кўчаси Жамияти”, “Массимо д’Адзельо Номли Спорт Жамияти”, “Ювентус Спорт Клуби”. Энг кам норозилик учинчи вариантга қарши бўлганлиги сабаб, оқибатда шу номга тўхтадик.
Кўп ўтмай, клуб бошқармаси ўзга бинога кўчиши зарурияти келиб чиқди ва Пиацци кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган, учта хона ва кичиккина ҳовлиси бор бинони янги қароргоҳга айлантирдик.”
Президентлар
Юқорида бизга қизиқарли ҳикоялар сўзлаб берган Энрико-отанинг укаси, генуялик Эуженио Канфари клубнинг илк президенти этиб сайланди. Бу лавозимни эгаллашга у айнан акасининг қистови билан рози бўлганди. Қолаверса, бошқалар ҳам бунга қарши эмасдилар. Шу сабабли, велосипед тузатиш устахонасида ўтган илк сайловдаёқ, унинг номзоди тасдиқланди. Мазкур лавозимда у унчалик ҳам кўп турмади – бир неча ой ўтгач, 1898-йилда, уканинг ўрнини ака эгаллади. Эуженио автомобил саноати билан шуғулланишни ихтиёр этди ва, айтиш керакки, бу соҳада у муваффақиятларга эришди.
Эсда қоларли воқеалар
“Ювентус” илк кўзга кўринарли учрашувларини 1899-йилдан ўтказа бошлаганлиги таъкидланган. Жамоани майдонга бошлаб чиққан энг биринчи сардорлар фаолияти ХХ-асрнинг 20-йилларига тўғри келади. Расман “жамоа мураббийи” номи 1923-йилдан бошлаб, Эдуардо Аньелли клуб бошқарувини ўз қўлига олиб, ҳақиқий структура ва бошқарув тизимини жорий этгач, пайдо бўлди.


Дилшод Тожиддинзода
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ALESANDRO |
Сана: 16.04.2012 17:14. ALESANDROга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
|
SHAHRIXON |
Сана: 15.04.2012 14:51. SHAHRIXONга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
|
UZBLONDONDA |
Сана: 15.04.2012 14:42. UZBLONDONDAга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Ювентус" - 115 ёшда!
- Juventus vs mafia
- Qirol qaytmoqda!
- Пора, дядьки, пора!
- Трансфер бозоридан дараклар
- Тақдирлаш маросими (фотожамланма)
- WE ARE THE CHAMPIONS!
- Виновода “очиқ эшиклар куни”
- "Ювентус" расмий мадҳияси
- "Ювентус" - "Рома": превью
- Шуми футбол?!
- ...
- Шошилинч хабар!
- Биз Фейсбукда!
- Муқаддима ўрнида
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги
















