Шуми футбол?!
| Баҳо: |
+1; -0
|
Пьермарио Морозини
1986-йил, 5-июль – 2012-йил, 14-апрель.

Ҳозирги футбол билан, масалан, йигирма йил олдингисини таққослаш мумкин эмаслиги бор гап. Ҳозиргиси кўпроқ бизнесга, қай йўл билан бўлмасин, асосий муддао – иложи борича кўпроқ даромад қилишга ихтисослашган, десам, қаршилар кам топилса керак. Пул бор жойда эса... Лекин пул топиш билан пул топиш орасида фарқ бор. Муккадан кетиб қолмаслик, инсонийлик, умумбашарий қадриятларга оёқ артмаслик бу ерда жуда муҳим. Инсон – энг биринчи планда туриши лозим.
Биласизми, қандай қилиб Кўҳна Қитъада футбол ривожланишнинг энг юқори нуқтасида турибди? Чунки у ерда азалдан тотализаторлар бош ролларни ўйнаб келишган. Араб давлатлари шунча кўп маблағ тикилганига қарамасдан, футбол соҳасида бир поғона юқори сакрашга эриша олмаганлиги, бой шайхларининг ўз юртлари қолиб, Англия, Испания, Италия каби мамлакатлар биринчилигидаги клубларини бойитишга бунчалик ошиқишаётганларининг бош омилларидан бири ҳам айнан шу нарса, деган фикрдаман. Чунки, биласиз, тотализатор – бу қимор. Қимор ўзини мусулмон, деб биладиган халқларда қораланади. Балки, бизнинг футбол нега ҳеч қачон Европаникига ўхшамаслиги замирида ҳам шу нарса ётгандир? Ким билади, дейсиз. Асл мавзу ҳозир бу эмас. Айтмоқчиманки, тотализаторлар энди-энди куртак ёзаётган даврда ўша Европада ҳам бу нарса яхши эмаслигини англашган. Бориб-бориб, кейинчалик бунга кўникиб кетишган ва охир-оқибат шу даражагача етиб келганки, бусиз энди футболни тасаввур қилиб бўлмайди. Юқорида келтирилган воқеа йиллар сайин энди олдингичалик кишиларни таажжубга солмай қўяётгани, бу нарсани ҳам вақт ўтгани сайин оддий ҳолдек қабул қилинишига олиб келмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ ва бу ачинарли. Ундан ҳам ачинарлиси, футболчилар уларни бу йўлда нималар кутаётганлигини билиб туриб, шу йўлга қадам босаётганликларидир. Допинглар, гормонлар, сунъий равишда қудратни оширувчи воситалар – булар ҳам энда замонавий футболнинг ажралмас қисми. Ҳа, хоҳлаймизми-йўқми, буям энди ҳақиқат. Албатта, бу нарсалар фақат футболда эмас, бошқа спорт турларида ҳам бор, лекин бошқа спорт турларида футболдагичалик хунук ҳодисалар тез-тез содир бўлаётгани йўқ. Футболчиларнинг майдонда жон бериши, юраги тўхтаб қолиб, оғир аҳволда касалхоналарда ётиб қолиши каби сўнгги пайтларда деярли оддий ҳол бўлиб улгурган, футбол ихлосмандларининг кўнглини хира қиладиган ҳодисалар, бир зумда бўлса ҳам, барчани ўйлантириб қўйган бўлиши керак. Нима бўляпти ўзи? Ким ёки нима бунга айбдор, сабабчи? Шуми биринчи рақамли спорт турининг жозибадорлиги йўлида берилган қурбонлик? Футболни, футболчиларни шундай келажак кутмоқдами? Бу саволни боласини спорт тўгараги ёки интернатига топширишни мақсад қилган ота-она албатта ўзига-ўзи бериб кўради. Бутун дунё ота-оналарини ўйлантирадиган савол бу.
Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
Дилшод Тожиддинзода
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
MUNIS |
Сана: 17.04.2012 11:04. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
ILMDOR |
Сана: 16.04.2012 17:45. ILMDORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
DILSHODTA |
Сана: 15.04.2012 23:09. DILSHODTAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
HEROLION |
Сана: 15.04.2012 21:09. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
UZBARS |
Сана: 15.04.2012 19:54. UZBARSга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 15.04.2012 19:25. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Ювентус" - 115 ёшда!
- Juventus vs mafia
- Qirol qaytmoqda!
- Пора, дядьки, пора!
- Трансфер бозоридан дараклар
- Тақдирлаш маросими (фотожамланма)
- WE ARE THE CHAMPIONS!
- Виновода “очиқ эшиклар куни”
- "Ювентус" расмий мадҳияси
- "Ювентус" - "Рома": превью
- Шуми футбол?!
- ...
- Шошилинч хабар!
- Биз Фейсбукда!
- Муқаддима ўрнида
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












