Juventus vs mafia
Баҳо: |
+1; -0
|
Италияда барча жабҳаларни эгаллаб олган ёки ўз таъсири доирасида ушлаб тураётган мафия футболда ҳам ўз одамларига эга. Ҳарқалай, мен шундай деб ўйлайман. Бир неча йил олдин Италиянинг энг номдор клубига қарши бошланган ва ҳалигача давом этаётган яширин уруш ҳам шундан. Бошқа клубларга ҳеч йўл бермай, кетма-кет совринларни ютиб келаётган байроқдор клубни йўқ қилиш мақсадида сунъий вужудга келтирилган "Кальчополи" ҳам, алалоқибат янада кучлироқ бўлиб қайтган жамоани яна синдириш учун ўйлаб топилган ва бош мураббий Антонио Контенинг узоқ муддат дисквалификациясига олиб келган янги "Кальчоскоммессе" ҳам бошида мисли тўфон сингари мутлоқ осойишта, узоқдан бошланган, лекин пухта ўйланган аниқ режа бўйича амалга оширилган эди. Мен ҳозир ўтиб кетган бу мудҳиш воқеалар ҳақида, кўп вақт талаб қилиши туфайли, батафсил тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Бироқ келажакда шу мавзуда батафсил ёзиш нияти йўқ эмас, чунки, Ўзбекистондаги футбол шайдоларининг кўпчилиги бу борада чуқур билим билан мақтана олишмайди ва шу сабаб кимдир қачондир буни очиб бериши кераклигини ҳис қиламан. Ҳозирги мақола ана шу ишларнинг давоми бўлиши мумкин бўлган, айни дамда бўлиб ўтаётган, лекин ҳозирча юзага чиқмаётган жараён ҳақида.
"Юве" ўтган йили ўзининг ўттизинчи скудеттосини қўлга киритгач, либослардаги юлдузлар сони ҳақида катта мунозаралар бошланиб кетди. Бир вақтлар клуб президенти саъй-ҳаракати ўлароқ йўлга қўйилган ҳар ўнта чепмпионликни либосдаги бир юлдуз билан белгилаш тизими бўйича олиб қаралганда, туринликларда ҳозир учта юлдуз бўлиши керак эди. Аммо, федерация раҳбари Абете ва "Интер" хўжайини Моратти қистовлари билан Аньелли муроса йўлини танлашга мажбур бўлди. Сих ҳам, кабоб ҳам куймасин учун эса жуда ўзига хос, антиқа ва шу билан бирга чуқур маънога эга тадбирни амалга оширди. Яъни, либосда баъзи корчалонлар истови инобатга олиниб, учта у ёқда турсин, битта ҳам юлдуз қолдирилмади. Лекин ўрнига, бир қараганда, ҳеч нима йўқдай, синчковлик билан қараганда эса, скоч ёпиштирилган бўлиб чиқди. Бу билан "баъзи бировлар" клуб оғзини юммоқчи бўлаётганига шаъма қилинган. Шунингдек, логотип пастида "30 sul campo" (майдонда - 30) деган ёзув жойлаштирилган. Ишқибозлар учун сотувга чиқарилган либосларда эса, учта юлдуз ўз жойида турибди.
Буни ўзига қаратилган қарши зарба, деб қабул қилган "корчалонлар" жавоб бериш ҳақида кўп ўйлаган бўлишса керак. Чунки, бундан олдинги амаллардан шу нарса маълум бўлган эдики, ҳар қанча синдиришга уринишмасин, бу ноҳақликларни кўриб турган халқнинг клубга бўлган меҳри баттар кўтарилиб кетаверарди. Янги "ўйин"да шу жиҳатни инобатга олиш керак эди ва шундай қилинди ҳам. Бу галги ўйин қоидаси бўйича, оммада "Юве"га нисбаттан нафрат ҳисини пайдо қилдириш керак эди ва бу йўлга энди ҳакамлар сафарбар этилмоқда. Бунинг учун, эътибор бераётган бўлсангиз, қора либос эгалари гўёки "Юве" фойдасига атайин хато қилаётгандек қилиб кўрсатилишяпти ва бу ишга алоқаси бўлиши мумкин бўлган казолар ўзини ақлбоварқилмас даражада бетараф, хотиржаъм тутишмоқда. Айнан мана шулар асл тиффозида навбатдаги катта бир уруш яқинлашаётгани ҳақида фикр-мулоҳазаларга олиб келяпти. Ишқилиб, ҳаммаси яхшилик билан тугасин.
Дилшод Тожиддинзода
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
JUVESTAR |
Сана: 30.12.2012 16:42. JUVESTARга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JADROO |
Сана: 03.11.2012 18:50. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IBRAHIMOVICH |
Сана: 03.11.2012 15:54. IBRAHIMOVICHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FANATMU |
Сана: 03.11.2012 14:24. FANATMUга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TOJIDDINZODA |
Сана: 03.11.2012 12:42. TOJIDDINZODAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TOJIDDINZODA |
Сана: 03.11.2012 12:42. TOJIDDINZODAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IBRAHIMOVICH |
Сана: 03.11.2012 12:06. IBRAHIMOVICHга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
UZMAN |
Сана: 03.11.2012 11:02. UZMANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZMAN |
Сана: 03.11.2012 11:01. UZMANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZMAN |
Сана: 03.11.2012 11:01. UZMANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPAYSBOYS |
Сана: 03.11.2012 10:53. SPAYSBOYSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPAYSBOYS |
Сана: 03.11.2012 10:52. SPAYSBOYSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FANATMADRID |
Сана: 03.11.2012 10:26. FANATMADRIDга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FANATMADRID |
Сана: 03.11.2012 10:26. FANATMADRIDга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TANQIDCHI |
Сана: 01.11.2012 11:03. TANQIDCHIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TANQIDCHI |
Сана: 01.11.2012 11:03. TANQIDCHIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Ювентус" - 115 ёшда!
- Juventus vs mafia
- Qirol qaytmoqda!
- Пора, дядьки, пора!
- Трансфер бозоридан дараклар
- Тақдирлаш маросими (фотожамланма)
- WE ARE THE CHAMPIONS!
- Виновода “очиқ эшиклар куни”
- "Ювентус" расмий мадҳияси
- "Ювентус" - "Рома": превью
- Шуми футбол?!
- ...
- Шошилинч хабар!
- Биз Фейсбукда!
- Муқаддима ўрнида
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги