Виновода “очиқ эшиклар куни”
Баҳо: |
+0; -0
|
“Туттоспорт” нашри мухбирлари “Ювентус” машғулотлар базаси жойлашган Виновонинг жамоат учун таъқиқланган, фақатгина клуб ходимлари ва футболчилари кириши мумкин бўлган жойларини кўздан кечириш имкониятига эга бўлишди…
Антонио Конте доим барчадан илгарироқ келади ва биринчи бўлиб ўз хонасига кириб кетади. Кейинроқ унинг ёрдамчилари ҳам ўша ерга келишади. Хона унчалик ҳам катта эмас ва унда бир стол билан олтита стул, ТВ ва тактик тахта бор. Айнан шу хонада “граф” ўзининг тонгги ғояларига чизгилар беради (“тонгда мени зўр ғоялар чулғаб олади” - Конте). Хона футболчилар ечиниш хонасидан сал кичикроқ бўлган мураббийлар ечиниш хонасига қарайди. Эрталабки “сеанс”дан сўнг Антонио ушбу хонада кийимини алмаштиради ва ундан кейин жамоага қўшилади.
Бош мураббий ёрдамчиси Анжело Алессио интернетда бир суратга дуч келади. Унда ўзаро боғланган ҳолда икки томондаги ўт-ўланга қараётган икки эшак тасвирланган: агарда улар икки томонга қараб юришса, ип икковиниям бўғиб қўйиши мумкин. Фақат ўзаро келишган ҳолдагина улар мақсадларига эришишлари мумкин. Суратнинг устига “Ҳамжиҳатлик” деган ёзув турибди. Контенинг шахсан ўзи ушбу суратни бутун Виново бўйлаб осиб чиққан: бу жамоанинг шу мавсумдаги ажойиб натижаларини тасвирловчи энг самарали ва жўн усул бўлса керак.
Бош мураббий хонаси ва футболчилар ечиниш хонаси ўртасида тиббий ходимлар зонаси жой олган. У ерда Фабрицио Тенконе бошчилигидаги штаб футболчиларнинг жисмоний ҳолатини таҳлил қилиб боради. Тенконе хонасида “Ювентус”нинг 1905-йилги чемпионлик сурати осиғлиқ турибди: оқ-қора рангли либосларда эскича услубдаги мўйловлар қўйиб олган илк “ювентини”лар. Ушбу сурат Рикардо Аггрикола давридан буён турибди. Ҳар бир футболчи хонага кираркан, “Доктор, мана бу суратдаги – Сизмисиз?” – каби ҳазиломуз саволдан ўзини тия олмасди. Аггрикола ҳам бўш келмай, ўнгдан иккинчи футболчига ишора қилар эди. Охир-оқибат шу даражага бориб етдики, бу ҳазилга Виноводаги барча ишона бошлади ва бир куни ҳатто футболчилардан бири Аггриколадан “Доктор, Сизнинг даврингизда футбол қанақа бўлган?”, – деб сўраган пайтлар ҳам бўлган.
Тиббий бўлимдан кейин футболчилар ечиниш хонаси жойлашган. Биринчи бўлиб қизил шкафчалар қатори кўзга ташланади. Ўйингоҳдагиси билан солиштириб бўлмайди, албатта, бироқ буниси – Виноводаги энг “нозик” жой саналиб, бу ерга фақат Конте ва футболчилардан бўлак ҳеч кимнинг киришига рухсат берилмайди. Ҳар тонг хизматчилар бутсалар ва душ ёнига тоза сочиқларни қўйиб чиқишади. Сал вақт ўтиб эса, машғулотларда кийиладиган спорт либосларини олиб келишади.
Ҳар бир шкафчага эгасининг номи битилган, бироқ футболчилар уларни ўз дид ва қарашларига қараб, ҳар хил суратлар, наклейкалар, газеталардан парчаларни ёпиштириб, безашади. Буффонники – чапдан биринчиси. Бу шкафча “Ультрас Каррарезе” наклейкалари ҳамда Сербия терма жамоаси либосидаги Красич карточкаси билан тўлдирилган. Маркизионики каттагина коллаж билан “безатилган”. Қарийб барча футболчилар шкафларига ўз оила аъзоларининг суратларини ёпиштиришган, аммо баъзида шкафчалар эшигидан ҳазил-ханда мақсадида ҳам фойдаланилади – карикатуралар, фотошоп, газеталардан парчалар… Барчаси дўстининг устидан ҳазил қилиш учун ишлатилади. Ечиниш хонаси ёнидан қарийб ҳар бир машғулотдан сўнг футболчилар “қийналадиган”, яхтак сув билан тўлдирилган ванна, ўйингоҳдагиси сингари кўп фойдаланмайдиган ҳидромассаж ва умуман ёқилмагандек яп-янги ҳолда турган сауна мавжуд.
Навбатдаги хона – шу йили жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар томонидан йўлга қўйилган, аллақачон машҳур бўлиб улгурган йо-йо машиналари ўрнатилган спорт зали. Айтиш керакки, ушбу машина “Ювентус”нинг муваффақиятлари сабабчиларидан биридир ва у футболчилар мушакларини жароҳат олмаган ҳолда ривожлантириш имконини беради. Зал охирида – мусиқий марказ. Бу ерда ҳар куни ди-жей ўзгариб туради, ҳамма вақт ҳар хил мусиқа (рок, латинадан тортиб, дискогача) янграб туради. Аппаратга яқин йўлланмайдиган ягона инсон – бу Буффондир: унинг таъбини (60-70-йиллар итальян мусиқаси) ҳеч ким ҳазм қила олмайди.
Спорт залидан кейинги корридорда жароҳатланганларни қайта тиклаш учун фойдаланадиган сув ҳавзаси, кун давомида килолаб сарфланадиган музларни тайёрлайдиган созлама ҳамда физиотерапевтлар хонаси жойлашган. Ушбу хонада футболчилар тўртта массаж столида ётиб, тикланишади. Баъзида эса, бирон нарса ўқишади ёки бўлмаса, оддийгина гурунглашади. Деворда Майкл Жордан постери ва қуйидаги сўзлар битилган: “Мағлубиятни қабул қилиш мумкин, бу барча билан содир бўладиган ҳодиса. Лекин ғолиб бўлишга уринмаслик асло мумкин эмас”. Бу хонадан тушликка чиқиб кетаётганлар янада чуқурроқ ўйлаб кўриши учун айни мавзу.
Ва ниҳоят, энг охирида, Маурицио Бертоли, Сузанна Рольфо ва Антонио Жентиле футболчиларни барча нарсалар билан таъминлаб қўйган омборхонага йўлиқамиз. Хона жуда саранжом-саришта ҳолатда. Бутун бир деворни бошқа клублар ҳадяси бўлмиш тўплар эгаллаб олган бўлишига қарамасдан, барибир энг муҳим ўрин бутсаларга ажратилган. Ҳар бир футболчи учун алоҳида қути бўлиб, унда айнан ўша футболчига керакли бўлган нарсалар жойланган. Пирло доим, барча турдаги қопламаларда бир хил – 13-та резинали шиплардан фойдаланади. Кьеллини узунроқ, 6-талик шипларни маъқул кўради. Бутсисини ўз эҳтиёжига қараб мослаштирадиганлар ҳам бор: нисбатан юмшоқроқ ҳисобланадиган 13-та шипли бутсаларга яна қўшимча 6 шип ўрнатилади. Хона Формула 1 боксларини эслатиб юборади. Умуман, бинодаги фалсафа қуйидагича: Конте қироллигида барча майда-чуйда деталларгача эътибор берилиши шарт!
Автомобиллар учун ажратилган жой. Айтишларича, Конте ҳатто бу ерда ҳам 4-3-3 схемасига риоя қилишни талаб қилар экан.
Ечиниш хонаси марказида навбатдаги рақиб ўйинлари қўйиладиган 4та телевизор. Контенинг иш фалсафаси: душманингни юзига тик қара!
Бинога киришдан олдин барча оёқ кийимларини тозалаши шарт. Акс ҳолда – жарима!
Ким қандай парҳез қилишини ошпазлар белгилашади. Ҳеч қандай нон маҳсулотларига йўл қўйилмайди, кам миқдордаги углеводлар, лекин жуда мазали соуслар… Ошхонани ўтган йили Мароттанинг ғояси асосида ўрнатишган.
Терапевтик мақсадларда фойдаланадиган сув ҳавзаси.
Физиотерапевтлар хонаси.
Спорт зали.
Футболчилар ечиниш хонаси.
Омборхона.
Дилшод Тожиддинзода
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
MUNIS |
Сана: 30.04.2012 00:16. MUNISга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
XURSHID |
Сана: 28.04.2012 09:29. XURSHIDга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
NAVIK |
Сана: 26.04.2012 22:49. NAVIKга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Ювентус" - 115 ёшда!
- Juventus vs mafia
- Qirol qaytmoqda!
- Пора, дядьки, пора!
- Трансфер бозоридан дараклар
- Тақдирлаш маросими (фотожамланма)
- WE ARE THE CHAMPIONS!
- Виновода “очиқ эшиклар куни”
- "Ювентус" расмий мадҳияси
- "Ювентус" - "Рома": превью
- Шуми футбол?!
- ...
- Шошилинч хабар!
- Биз Фейсбукда!
- Муқаддима ўрнида
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги