Трансфер бозоридан дараклар
| Баҳо: |
+0; -0
|
Кўпчилик мутахассислар томонидан неча йилдан бери давом этиб келаётган “Барселона” ва глорлар ҳукмронлигига барҳам беришга қодир Европадаги икки клубдан бири сифатида кўрилаётган “Ювентус”, ушбу умидларни оқлаш йўлидаги ҳаракатини давом эттирмоқда. Йўл-йўлакай “глор” сўзига аниқлик киритиб ўтсам (билмайдиганлар ҳам бор). “Глор” – бу хамелеонга ўхшаб, вазиятга қараб тусини ўзгартириб турадиган, яъни, бугун “Барселона”га, эртага уни тахтдан ағдарса, “Ювентус”га в.ҳ. ишқибозлик қиладиган “мухлис”. Шунақароқ. Энди мавзуга қайтамиз. Ўтган мавсумда Италияда йўлидан чиққан гранду-аутсайдер, барчасини бирдек чавақлаб ўтиб кетган Конте ва жамоа, оз-моз бўлсада, одамларда ўз ўйин услуби ҳақида тушунча қолдира олди. Кимдир бу услубни “Барселона”никига, кимдир яна бошқасига ўхшатди. Статистикани умуман ёқтирмайману, тушунарлироқ бўлиши учун биттасини келтираман: ўтган мавсумда А Серия ва Кубок баҳсларида бизникилар фақат бир ўйинда (!) тўплар нисбати кўрсаткичи бобида рақибдан ўта олмабди. Демак, “Барселона”га ўхшатганларнинг фаразида жон бордек. Менинг фикри ожизимча эса, “боллар” (Қосимов шу сўзни патентлаб қўймаганмикин, рухсатсиз ишлатяпман, ҳарқалай) каталониялик раққослар сингари тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилишяпти, тўғри. Фарқи шундаки, Конте тактикасида нозик ҳаракатлар билан тўпни бўйсундириш ва агрессив ўйин билан рақибни эзиш бир хил йўлга қўйилган. Каталонияликлар эса, росттанам раққосларга ўхшаб, тўп атрофида айланаверишади, айланаверишади... Хуллас, ҳаммани бездириб юбиришди. Оломонга янгилик керак. Футбол – бу эркаклар ўйини ва унга эркакча ўйнаб туриб ютадиган янги қаҳрамон керак. Айнан ана шу қаҳрамон бизнинг "Юве" бўлиб чиқса, не ажаб!
Яқинда бўлиб ўтган Европа чемпионати клуб футболчилари, мураббийлари ва раҳбарларига жуда фойдали бўлди, деб ўйлайман. Италия терма жамоаси мисолида “Юве”нинг устунлик томонлари билин бирга, унинг камчиликлари ҳам кўзга ташлангандек бўлди. Бу йилги трансфер кампанияси ҳам шунга қараб олиб бориляпти. Охирги йилларда “Удинезе”ни ушлаб турган тўрт устундан учтаси – Маурисио Исла, Квадво Асамоа ва Пабло Армеро (унинг трансфери ҳали тугалланмаган бўлсада, иш қарийб “пишган”, десаям бўлаверади) “оптомига” Туринга олиб келинди. Шунингдек, “Брешия”дан “бўлғуси Буффон” номини олган ёш ва ҳақиқаттанам умидли дарвозабон – Никола Леали, “Милан” қадрига етмаган Пирло каби, жуда катта тажриба ва маҳоратга эга бўлатуриб, жамоасидан қарийб бадарға қилинган Лусио (бепул, эркин агент сифатида!), “Парма”да кичик мўъжизалар ва, энг асосийси, стабиллик кўрсатган, асли ярим ҳимоячи бўлсада, ҳужумчи амплуасида ўзини синаб кўриб, қатор голларни қалаштириб ташлаган “ўзимизни бола” – Себастян Жовинко, “Женоа”дан, машғулотлардаям, ўртоқлик учрашувларидаям голлар киритиб келаётган, 1993-йилда туғилган ганалик ҳужумчи – Ричмонд Боакие, камтаргина “Про Верчелли”дан “Неста давомчиси”, 1992-йилда туғилган бўлсада, жисмонан жуда етук марказий ҳимоячи – Альберто Мази каби футболчилар асосий таркибга, ва яна жуда кўплаб ёш футболчилар Примаверага олиб келинди. Ҳозирча трансфер бозорида Маротта ва Паратичи сотиб юборилган ва ижарага берилганларни ҳам ҳисоблаганда 38,95 млн. евро сарфлашди ва бу ҳали ҳаммаси эмас. Чунки, барча мухлислар жамоага топ-ҳужумчи олиб келинишини кутишяпти. Маротта ваъда берган. Дель Пьеродан қолган 10-рақамга номзод сифатида айни дамда Робин ван Перси, Луис Суарес, Эдинсон Кавани ва Стеван Йоветич кўрилмоқда. Ўйлашимча, бу йил “Фиорентина”дан Сербия терма жамоаси етакчиси Йоветич олиб келинади. Маротта ван Перси билан оғзаки келишиб қўйгани ҳақидаги хабарлар рост бўлиб чиқса, “учар ҳолланд” “Арсенал” билан имзо чеккан шартномаси бандларини охиригача бажаради ва келаси йили уям Пирло ва Лусио сингари, эркин агент сифатида келиб қўшилади. Фергюссон матбуотда ҳарқанча жар солмасин, “тўпчилар” ўзининг ашаддий рақибларидан бирини ўз қўли билан кучайтриб қўймаса керак. Бунга ишониш қийин.
“Ювентус”да ҳозирча мана шунақа гаплар. Янги футболчилар жамоани янада кучли бўлишини таъминлаб беришади ва “раққослар" гегемониясига чек қўйишади, деган умид билан трансфер бозорини кузатишда давом этамиз.
Дилшод Тожиддинзода
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
KONFUTSIY |
Сана: 12.08.2012 16:29. KONFUTSIYга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
KONFUTSIY |
Сана: 12.08.2012 16:29. KONFUTSIYга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
KONFUTSIY |
Сана: 12.08.2012 16:23. KONFUTSIYга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
XURSHID |
Сана: 09.08.2012 00:44. XURSHIDга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
JUVENTUS |
Сана: 06.08.2012 16:03. JUVENTUSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
TOJIDDINZODA |
Сана: 26.07.2012 23:49. TOJIDDINZODAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
GAYRATBEK |
Сана: 25.07.2012 16:35. GAYRATBEKга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Ювентус" - 115 ёшда!
- Juventus vs mafia
- Qirol qaytmoqda!
- Пора, дядьки, пора!
- Трансфер бозоридан дараклар
- Тақдирлаш маросими (фотожамланма)
- WE ARE THE CHAMPIONS!
- Виновода “очиқ эшиклар куни”
- "Ювентус" расмий мадҳияси
- "Ювентус" - "Рома": превью
- Шуми футбол?!
- ...
- Шошилинч хабар!
- Биз Фейсбукда!
- Муқаддима ўрнида
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












