“Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Вердер" билан ўйиндан (4:0) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Чемпионлар Лигасидаги “Шахтёр”га қарши ажойиб учрашувдан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга тайёрлаш осон бўлмади. Ўша оқшомда менинг футболчиларим майдонда бор кучларини сарфлашиб тер тўкишди, қоласерса, руҳий томондан ҳам анча куч йўқотишганди.
Аммо “Бавария" профессионаллардан ташкил топган жамоа ва биз майдонда яна ўзимизнинг энг юқори савиямизни кўрсата олдик.
"Вердер" майдонга муваффақият илинжида тушганини исботлашга уринди. Аммо бизнинг биринчи голимиздан сўнг ҳаммаси ўз ўрнига тушди.
Яна ғалаба қозонганимиздан, рақиб дарвозасини бир неча бор ишғол қилганимиздан хурсандман. Очиғини айтсам, футболчилари ўз устида тинимсиз ишлайдиган шундай жамоани бошқараётганимдан фахрланаман. Биз уч очкони ҳақли тарзда қўлга киритдик”, - дея euro-football.ru Kicker нашрига таяниб Гвардиоланинг фикрларини келтиради.