Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Дастан Сатпаевга «Челси»даги дебют голи учун атиги етти дақиқа етарли бўлди

Баҳо:
+4 | -

17 ёшли қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаев бугун, 28 июль куни «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши ўртоқлик ўйинида «Челси» сафида дебют қилди. Форвард майдонга асосий таркибда тушди. Беллашув Сиднейдаги Accor Stadium майдонида бўлиб ўтмоқда ва ҳозирда ҳисоб — 1:1. Лондон клубининг ўйиндаги илк голига айнан Сатпаев муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, Дастанга янги жамоаси сафида гол уриш учун майдонда 7 дақиқадан ҳам камроқ вақт (6 дақиқадан сал кўпроқ) кифоя қилди. Шу тариқа, у «Челси»даги голлари ҳисобини очди.

2026 йилнинг ёзида илгари «Қайрат» шарафини ҳимоя қилган Сатпаев «Челси» аъзосига айланган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.

«Челси» 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг 38 та ўйинида 52 очко жамғариб, 10-ўринни эгаллаган эди. «Вестерн Сидней Уондерерс» эса ўтган мавсум якунларига кўра Австралия А-лигаси гуруҳ босқич жадвалида сўнгги (12-ўрин) поғонадан жой олган.

Киритилди: 15:16, 28.07.2026.
Ўқилди: 3332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик