"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон "Реал"нинг "Шальке" билан учрашувига (3:4) ташриф буюрди ва Криштиану Роналду билан бирга тушлик қилди ҳамда уни "Олд Траффорд"га қайтишга ундади.
Хабар қилинишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес билан футболчининг муносабати яхши эмас, бу унинг клубдан кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Сэр Алекс Фергюсон "Реал"нинг учрашувини Роналдунинг агенти Жорж Мендеш билан бирга томоша қилган.
Ўтган мавсум "МЮ" Роналдуни қайтариш учун 200 миллион евро тайёрлаб қўйган эди, аммо "Реал" у билан шартномасини янгилаб, трансферни тўхтатган эди.