Мадриднинг «Реал» клуби Юрген Клопп билан ҳамкорлик қилиш ниятида эмаслиги ва бунинг сабаблари очиқланди. OK Diario нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассиснинг иш услуби клуб талабларига жавоб бермайди.
«Қироллик клуби»нинг иш модели мураббий шахсияти эмас, балки таркиб ва спорт раҳбарияти атрофида қурилган. Клопп эса, ўз навбатида, жамоада тўлиқ ваколатга эга бўлишга ва лойиҳани қайта қуриш учун узоқ вақт талаб қилишга ўрганган.
Бироқ, «Реал» раҳбарияти мураббийга бундай кенг ваколатларни ҳам, узоқ муддатли вақтни ҳам беришга тайёр эмас. Клубнинг ички тузилмаси ва иш юритиш тизими бошқача тартибда шаклланган.
Шу сабабли, «Реал Мадрид» Юрген Клоппни бош мураббий этиб тайинлаш ғоясидан бутунлай воз кечди. Клуб ўз қадриятларига ва ишлаш тизимига мос келадиган бошқа номзодларни кўриб чиқишда давом этади.













