Polymarket статистик портали Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми ярим финал босқичи якунларига кўра турнир ғолиби бўйича прогнозини эълон қилди. Манбага кўра, Франция гранди кетма-кет иккинчи бор бош совринни қўлга киритиши кутилмоқда.
7 май ҳолатига кўра жамоаларнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли:
«ПСЖ» (Франция) — 57%
«Арсенал» (Англия) — 43%
2025/2026 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалида «ПСЖ» икки учрашув натижасига кўра «Бавария»дан устун келди (5:4, 1:1), «Арсенал» эса «Атлетико»ни мағлуб этди (1:1, 1:0).
Бош еврокубок финали 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Парижликлар мусобақанинг амалдаги чемпионлари ҳисобланади.













