Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Барселона»нинг Альварес бўйича режаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳамон Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишдан умид узгани йўқ. Каталония клуби раҳбарияти «матрасчилар»нинг аргентиналик юлдуз билан хайрлашишни истамаётганидан хабардор, бироқ ўз режаларидан воз кечмоқчи эмас.

Шундай бўлса-да, журналист Фернандо Полонинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» Альварес учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишмайди — бу клуб учун энг юқори чегара (лимит) ҳисобланади. Трансфер амалга ошиши учун ҳужумчининг ўзи клубдан сотилишини талаб қилиши керак бўлади. «Барса» яқин ҳафталар ичида футболчидан аниқ ҳаракатлар кутмоқда.

Хулиан Альварес жорий мавсумда ўтказилган 49 та ўйинда 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:24, 07.05.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик