“Арсенал” хавбеки Месут Ўзил Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида биринчи уй ўйинида 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, жавоб учрашувида “Монако”ни мағлуб этишига ишонмоқда.
“Биз “Монако” ўйинини издан чиқармоқчимиз ва тезкор гол урмоқчимиз. Бироқ, албатта учта гол уриш қийин бўлади, чунки рақиб жуда яхши ҳимояланади.
Умуман олганда, кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман. Хафта бошида “МЮ”га қарши ўйнаганимизда қандай ўйнай олишимизги кўрсатдик”, - деб soccer.ru сайти Ўзил сўзларидан келтиради.