Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Вадим Абрамов: «Ас-Садд» — гуруҳ етакчиси, аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Доҳа, 16 март – Бугун маҳаллий вақт билан 10:45 да, “Жассим бин Ҳамад” стадионидаги матбуот марказида “Локомотив” ва “Ас-Садд” жамоалари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Регламентга кўра, журналистлар олдига биринчи бўлиб меҳмон жамоа вакиллари чиқишди.

Бош мураббий Вадим Абрамов, ўз олдига Жасур Ҳасановни (катта) таклиф этди.

“Ал-Cадд” — кучли жамоа ва айни дамда гуруҳимиз етакчиси. Шундай бўлсада, биз бор имкониятимизни йўлга солиб ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Гуруҳдан чиқишимиз учун ва мусобақани давом эттириш учун бошқа иложимиз йўқ. Эртага ҳаммасини вақт кўрсатади, ким қандай тайёргарлик кўрганини, 90 дақиқа давомида майдонда томоша қиламиз, ортиқча тавсифга ҳожат бўлмаса керак”, - дейди Абрамов, журналистлар саволига жавоб берар экан.

Доҳа телевидениеси вакили Жасур Ҳасановга юзланиб, Қатарга яна бир бор хуш келибсиз, бу ер сизга бегона эмас, “Ас-Cадд” борасида жамоадошларингиз билан ўртоқлашдингизми”, — дея савол берди.

“Қатарда икки жамоада тўп сурганман, “Лахвия” ва “Қатар” СКда, чемпионат доирасида “Ас-Cадд”га қарши бир неча бор майдонга тушганман. Кучли жамоа, айниқса ярим ҳимоя чизиғи, шундай бўлсада "Садд"га қарши ўйинга тушганимда жамоам фақат ғалаба қозонган. Ўйлайманки, эртага ҳам айнан шундай бўлади”, — дея жавоб қайтарди Жасур Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкент вақти билан 20:45да, Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги 3-тур, “С” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Қатарнинг “Ас-Садд” жамоаси, Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади. Севимли жамоамизга омад тилаган ҳолда, эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:50, 16.03.2015.
Ўқилди: 4363 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.