Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Микаел Лаудруп: «Эртага ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг “А” гуруҳидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Лахвия” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Лахвия" вакиллари Микаел Лаудруп ва Владимир Вайс иштирок этишди.

“Бунёдкор”ни яхши ўргандик ва айтишим мумкинки, уларга қарши қийин ўйин бўлади. Биз учун ушбу гуруҳдаги энг муҳим ўйин бўлади. Эртага ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор" ҳам олдинги чизиқда тўп тепишни ёқтиради. "Бунёдкор"ни Россия жамоаларига ўхшатиш ҳам мумкин. Рақибимизнинг ўйин услуби русларникига яқинроқ.

Биз гуруҳнинг барча қолган ўйинларида ғалаба қозонишни истаймиз. Қатар чемпионатида соврин ютиш асосий мақсадимиз. Мен ҳам кўпроқ шуни истаяпман. Сабаби, чемпион бўлсак, келаси йили яна ОЧЛда иштирок этамиз

Афсуски, Себастьян Сория олдинги ўйинда жароҳат олди ва у Тошкентга кела олмади. Ёзда “Лахвия” билан шартномам тугайди, унгача уни чўздириш масаласини кўриб чиқамиз” – дейди Лаудруп.

“ОЧЛ нуфузли мусобақа ва унда жамоалар катта мақсад билан майдонга тушади. “Бунёдкор” кучи жамоа ва уларга қарши яхши ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга умид қиламиз. Бугун Тошкентга келдик, эртага ўйин ўтказамиз ва учрашувдан кейин бирдан ортга қайтамиз. Бу жиҳат бизга ортиқча босим юкламайди”, - дейди Владимир Вайс.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:56, 16.03.2015.
Ўқилди: 3899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.