Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, «Бавария» 25 ёшли футболчининг ҳолати бўйича маълумот сўраган. Манбанинг хабарига кўра, «Реал» Винисиус борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр, чунки Мадрид клуби келаси ёзда уни эркин агент сифатида текинга қўйиб юборишни истамаяпти.

Аввалроқ «Реал» ва Винисиус ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Якунланган клуб мавсумида Винисиус барча турнирларда жами 53 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилди ва 14 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:49, 06.07.2026.
Ўқилди: 2487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик