"Реал" яримҳимоячиси Иско 2013-14 мавсумнинг чемпионлар лигаси финалида унинг жамоаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анелотти шогирдлари "Атлетико" билан кечга учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳисобни тенглаштириб, натижада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.
"Бу учрашувда жуда катта босим ва ноаниқликлар бор эди. Биз нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз керак эди. Бу ўйинда ютқазиш фикри хаёлимизда йўқ эди. "Реал" чемпионлар лигаси финалида Мадрид жамоасига ютқаза олмас эди", - дейди Иско.