Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Самвел Бабаян: «Гуруҳдан чиқиш масаласини ҳали ҳисоб-китоб қилишга эрта»

Баҳо:
+1 | -

"Пахтакор" - "Ал-Айн" ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ва ҳужумчи Игорь Сергеев иштирок этишди.

Бабаян: — Бугун ва эртага мамлакатимиз учун катта футбол байрами, дейди Бабаян матбуот анжумани аввалида. — Рақиб жуда жиддий. Улар ўз вақтида ОЧЛда ғалаба қозонишган. Қолаверса, жамоа ўтган мавсумда ОЧЛда ярим финалга чиқа олган. Жамоа базаси ҳам анча мустаҳкам. "Ал-Айн" сафида БАА терма жамоасининг 6 нафар футболчиси ўйнайди. Шундай экан, рақиб ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас.

Сергеев: — Мураббий фикрига қўшиламан. Биз эртага ушбу мавсумдаги энг кучли рақибга қарши тўп сурамиз. Улар сафида жуда кучли жамоалар бор. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.

— Жамоа учта ўйин бери ғалаба қозона олмаяпти ва бу эртанги ўйин олдидан босим юклайдими?
— Ҳар бир жамоа олдида қийин вазиятлар бўлади. Биз аввалги ўйинлардан керакли хулосалар чиқардик деб ўйлайман.

— Айрим ҳолларда гол бўлмайди деган вазиятларда гол урганингизга гувоҳ бўламиз, аммо айрим вазиятларда 100 фоизлик вазиятлардан ҳам ура олмадингиз. Нима учун шундай бўлмоқда?
Игорь Сергеев: — Ҳужумчининг вазифаси гол уриш ва биз бунинг учун машғулотларда қаттиқ тер тўкамиз. Нима учун шундай бўлаётганини билмайман. Балки яна ишлашимиз керак. Футболда бундай вазиятлар кўп бўлади. Шахсан мен ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан.

— Рақиб мураббийи гуруҳдан чиқиш учун 9 очко етарли деган фикр билдирди. Сиз ушбу фикрга қўшиласизми?
— Ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Мен ҳозирдан ҳисоб-китоб қилмаган бўлар эдим. Майдонга чиқиб ўйнаш ва ғалаба қозониш керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:52, 17.03.2015.
Ўқилди: 5230 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.