"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 28-турида "Реал"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" - "Реал"лигича қолиши аниқ. Бунга қўшимча қилиш шарт эмас, уларнинг сафидаги яримҳимоячилар ва ҳужумчиларнинг маҳоратини бутун дунё билади.
Биз уларнинг ҳимоясидаги ожиз нуқталарни биламиз ва ундан фойдаланишимиз керак. Бундай баҳсларда нима бўлишини олдиндан билмайсан", - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, "класико" 22 март куни каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади.