"Ростов"нинг 20 ёшли эронлик футболчиси Сарлор Азмун Россия чемпионатининг 19-турида "Кубань"га қарши учрашувда (2:1) ғалаба тўпини киритди. Учрашувдан сўнг футболчи голи ва мураббийи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кубань" билан яхши ўйин ўтказдик ва муҳим ғалабага эришдик. Бу гол - Қурбон Бекиевич билан индивидуал ишнинг натижасидир. Машғулотлардан сўнг мураббий билан қўшимча шуғулланиш учун қоламан. Худо ҳаммасини кўриб турибди ва мени хизматларим учун мукофотламоқда.
Умуман олганда "Рубин"да ҳам ўзимни яхши ҳис қилар эдим, аммо ўйин амалиёти етишмасди. "Ростов"га Бердиев билан яна бирга ишлаш учун ўтдим. Ўсишим ва жамоага ёрдамим тегишини билган эдим. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳамма нарсадан қониқяпман", - дейди Азмун.