Франциянинг "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Жоффри Кондогбиа Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида Франциянинг бошқа бир жамоаси - "ПСЖ" клубига қарши тушмасликни умид қилаётганини айтди.
"Биз "Арсенал"га қарши жангга тайёр бўла олмадик. "Арсенал" жуда яхши бошлади. Биринчи голдан сўнг катта босим остида қолдик. Аммо, энг асосийси биз кейинги босқичга чиқдик. Умид қиламанки,чорак финалда "ПСЖ"га қарши ўйнамаймиз", - дейди Кондогбиа.
Эслатиб ўтамиз, "Монако" Чемпионлар Лигаси нимчорак финали жавоб учрашувида "Арсенал"га ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис чорак финалга йўлланма олди.