"Арсенал" клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Англия чемпионатини дунёда энг кучли деб билмоқда.
"Мен Германия ва Испания чемпионатларида тўп сурганман, аммо Англия лигасини дунёда энг кучли деб биламан. Бу ерда рақиблар ҳеч қачон таслим бўлмайдилар. Ҳатто "Арсенал" 3:0 ҳисобида ютаётган тақдирда ҳам, рақиблар охирги сониягача курашадилар. Бу ерда жисмоний ҳолатинг энг юқори чўққида бўлгандагина омадга эришасан."
Ҳозирда Германияга қайтиш ҳақида ўйламаяпман, чунки "Арсенал"да бахтиёрман. Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламоқчимасман, аммо мен чин юракдан ишлаб, олдимга қўйилган вазифаларни бажаришим керак", - дейди Ўзил.