Португалия миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш Криштиану Роналдунинг жамоа учун қай даражада муҳим эканлиги ҳақида ўз фикрларини баён этди.
Жорий ой бошида «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси 41 ёшни қарши олди. Оммавий ахборот воситаларида юлдузли футболчининг ҳозирги жисмоний ҳолатида миллий терма жамоага қанчалик зарур эканлиги борасида мунтазам равишда мунозаралар олиб борилмоқда.
«Роналду Жаҳон чемпионатида асосий таркибда майдонга тушиши керакми? Ҳар бир мураббийнинг ўз тактик қарашлари мавжуд. Агар Криштиану яхши спорт формасида ва энг юқори жисмоний ҳолатда бўлса, у асосий танловга айланади, чунки унинг профессионализми ҳамон ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. У мен билан фаолиятини якунлаш борасида ҳеч қачон суҳбатлашмаган. Якуний қарорни унинг ўзи қабул қилади, бироқ умид қиламанки, унинг катта футболдан кетишига ҳали анча вақт бор», — дея Сантушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Al Nassr Zone.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Криштиану Роналду ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.













