Кириш Регистрация

Дунёнинг энг қиммат футбол клублари: «ПСЖ» «Реал» ва «Сити»ни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг, Transfermarkt экспертлари парижликлар таркибини баҳолашди. Франция чемпиони футболчиларининг умумий қиймати 1,37 миллиард еврони ташкил этди. «ПСЖ» бу кўрсаткич бўйича дунёда етакчига айланди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида Мадриднинг «Реал» клуби жой олди — 1,34 миллиард. Кучли учликни 1,32 миллиард евролик кўрсаткич билан «Манчестер Сити» якунлаб берди.

Шунингдек, таркиб қиймати бўйича энг қиммат клублар бешлигидан Лондоннинг «Арсенал» (1,23 млрд) ва Каталониянинг «Барселона» (1,17 млрд) жамоалари ҳам ўрин олди.

Ўтган дам олиш кунлари «ПСЖ» Чемпионлар лигаси финал баҳсида «Арсенал»га қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Киритилди: 21:52, 01.06.2026.
Ўқилди: 2592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик