Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Пулсиз оддий мигрант бўларди»: Ламин Ямалнинг севгилиси эски видеолари сабабли танқидга учради

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ижтимоий тармоқларда «Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямалнинг севгилиси — испаниялик модель Инес Гарсианинг эски видеороликлари пайдо бўлди. Улар танишгунига қадар ёзиб олинган ушбу видеоларда қиз футболчини танқид қилган ва уни бошқа ўйинчилар билан солиштирган.

Модель Ямал пулсиз «оддий мигрант» бўлишини таъкидлаган, «Ямал ёки Мбаппе?» деган саволга эса: «Беллингем», — деб жавоб берган.

«Агар унда шуҳрат ва пул бўлмаганида, Ники Николь (Ямалнинг собиқ севгилиси) унга ҳатто эътибор ҳам қаратмаган бўларди. Агар вақтни орқага қайтарсак ва у пулсиз оддий мигрант бўлиб қолганида, қиз уни пайқаган бўлармиди? Очиғини айтсам, ўзим ҳам унинг ўрнида бўлганимда Ямални танламасдим!» — дейди Гарсианинг сўзларини келтирган The Times of India.

Инес Гарсиа бу роликларни испаниялик футболчи билан танишгунига қадар анча олдин ёзиб олган, бироқ мухлислар уларни энди топиб олишди. Қайд этилишича, Ямал билан танишгунга қадар Гарсиа бошқа эркак билан беш йил давомида учрашиб юрган. Ламин унга илк бор қизиқиш билдирганидан икки ҳафта ўтиб, у аввалги муносабатларига чек қўйган.

Киритилди: 18:08, 23.07.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик