Кириш Регистрация

Габриэль нега пенальти тепди?

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси финали ҳалигача муҳокама қилинмоқда – «ПСЖ» 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди. Ўн бир метрли зарбалар сериясида лондонликлар учун ҳимоячи Габриэль тўпни дарвоза тўсинидан юқорига йўллади.

«The Touchline» қизиқарли бир фактни қайд этди: Габриэль 2017 йилда Европага келганидан буён, Чемпионлар лигасининг ушбу финалига қадар бирор марта ҳам пенальти тепмаган экан. «Арсенал»га қадар Габриэль Европада «Лилль», «Труа» (ижара) ва Загребнинг «Динамо» (ижара) клубларида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ўз тарихида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалида иштирок этди. 2006 йилда ҳам «канонирлар» мағлубиятга учрашган эди, лекин ўшанда асосий вақтда «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Киритилди: 19:27, 01.06.2026.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик