Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Фарғонада 20 минг ўринли “Истиқлол” номли стадионнинг очилиш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -

KUN.UZ: Фарғона шаҳрида Наврўз байрами арафасида янги қуриб битказилган марказий “Истиқлол” номли стадион фойдаланишга топширилди. Стадионнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Ўзбекистон президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги “2012-2015 йилларда Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фарғона шаҳрида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, айниқса, футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш доирасидаги ишларнинг изчил давоми сифатида янгидан бунёд этилган 20 минг ўринли стадион ўзининг ноёб меъморий-муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшди.

Маълум қилинишича, “Истиқлол” стадиони халқаро талабларга тўла жавоб беради. Стадионда тўртта ёритиш минораси ўрнатилган. Майдонга Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилган.

Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида айни дамда 4 профессионал ва 24 ҳаваскор футбол клуби, 14 футбол мактаби фаолият кўрсатмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:35, 20.03.2015.
Ўқилди: 12072 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.