Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ислом Аҳмедов: «Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Ислом Аҳмедов жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашувда ғалабани сақлаб қолишимиз учун эътибор етишмади. Футболда қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ўйнаш керак. Футболчиларимиз ўйин охирларида ҳимояга ётиб олишди. Шу билан биргаликда, икки нафар ҳимоячимизни жароҳат олиб мудатидан олдин сафдан чиққани ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман.

— Сўнгги сонияларда “Навбаҳор” дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
— Учрашувнинг назоратчиси бор. Бундан ташқари ўйин комиссари ҳам баҳсни кузатди. Шу сабабли, ҳакамларнинг ҳаракатига уларни баҳо беришгани маъқул. Ўзимни фикрим ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳакам ўйин назоратини қўлидан чиқариб юборди. Бир қатор вазиятларда назоратни кўздан қочирди. Бир нечта вазиятларда жароҳатлар кузатилди. Олий лига клублари ўртасидаги учрашувларни яхши савияга эга бўлган ҳакамлар бошқаришса яхши бўларди. Бир сўз билан айтганда ҳакамнинг савияси ўйинга мос тушмади. Учрашув эса чиройли руҳда ўтди. Ҳакам эса вазиятларни тўғри тушуниб, муносиб қарор чиқара олмади.

— Рақиб намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
— “Металлург” жамоасини кучли жамоа эканлиги кўзга ташланди. Яъни меҳмонлар кутганимиздек ўйин кўрсатишди. Лекин, жамоамиз ҳам бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Яъни футболчиларимиз биринчи учрашувга қараганда фаолроқ бўлишди. Йигитлар муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Олдингидек узун паслар кузатилмади. Шу билан биргаликда ҳужумлар ҳам кўпроқ ташкил этилди. Умуман олганда футболчиларимизнинг кўрсатган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо, натижа борасида афсуски бундай дея олмайман. Охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бериш жуда алам қилар экан.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:44, 20.03.2015.
Ўқилди: 3260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.