Кириш Регистрация

“Қизилқум” - "Бунёдкор". ВИДЕО превью

Баҳо:
+ | -

22 март, якшанба куни Навоийда “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

24-миллий чемпионатимизнинг 2-тури доирасида кечадиган ушбу учрашув “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида соат 16:00да бошланади.

2007 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган “Бунёдкор” ўзаро ҳисобда “Қизилқум” жамоаси билан чемпионат доирасида ўн еттинчи бор тўқнаш келади.

Бунгача ўтказилган ўн олти учрашувнинг 13тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Икки беллашув дуранг билан якунланган бўлса, “Қизилқум” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар фарқи – 40:9.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. “Бунёдкор” ҳужумчиси зарафшонликлар дарвозасини беш бор ишғол қилган.

Қуйида ушбу жамоаларнинг “Қизилқум” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувларида киритилган голларни томоша қилиш имкониятига эгасиз.

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
02.11.2007. 25-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4000 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов - 7,7
Голлар: Шавкат Саломов, 84 (0:1), Илҳом Мўминжонов, 89 (0:2)

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 1:5 (0:2)
13.04.2008. 5-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4125 томошабин
Бош ҳакам: Азамат Жалилов - 8,6
Голлар: Улуғбек Бақоев, 4 (0:1), Рашид Ғофуров, 28 (0:2), Умид Исоқов, 52 (1:2), Сергей Лушан, 86 (1:3), Виктор Карпенко, 88 (1:4), Анваржон Солиев, 90+3 (1:5)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
05.11.2009. 29-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 3754 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов – 8,5
Голлар: Анваржон Солиев 64 (0:1), Анваржон Солиев 82 (0:2), Кошелев 90+2 (1:2)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:0 (0:0)
25.09.2010. 21-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4418 томошабин
Бош ҳакам: Вадим Агишев – 8,4
Гол: Леонид Кошелев 70

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:4 (0:1)
15.05.2011. 8-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4521 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Саидов – 9,0
Голлар: Анваржон Солиев 35 (0:1), Леонид Кошелев 46 пенальти (1:1), Милош Трифунович 68 (1:2), Милош Трифунович 78 (1:3), Камолиддин Мурзоев 90+3 (1:4)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 2:2 (1:1)
26.03.2012. 2-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4687 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Голлар: Анваржон Солиев 11 пенальти (0:1), Тимур Кагиров 44 (1:1), Баҳодир Пардаев 76 (1:2), Феруз Бобоқулов 89 (2:2)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 0:3 (0:1)
17.03.2013. 3-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4221 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов
Голлар: Олег Зотеев 39 (0:1), Олег Зотеев 87 (0:2), Игорь Таран 88 (0:3)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
03.08.2014. 14-тур. Навоий. “Ёшлар спорт мажмуаси” стадиони. 10112 томошабин
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 87 (0:1), Жавлон Иброхимов 90+4 (0:2)

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:58, 21.03.2015.
Ўқилди: 3150 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик